Аллоҳга маҳбуб амал.

17-06-2023, 00:54 admin Мақолалар 131

Аллоҳга маҳбуб амал.
Қурбон ҳайити юртимизда катта шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.Кўнгилларга илиқлик улашиш, хурсандчилик солиш каби эзгу ишлар динимиз буюрган амаллардан.Албатта, бу улуғ кунларда мусулмонлар бир -бирларига меҳр-мурувват кўрсатади, қўни-қўшни, қавм-қариндошлар ҳолидан хабар олади, етим-есирлар ва бева-бечораларга хайр-эҳсон улашади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:"Бас, Роббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун)намоз ўқинг ва (туя )сўйиб қурбонлик қилинг!" ( Кавсар сураси 2-оят).Маълумки, Қурбон ҳайити намозидан сўнг қодир бўлганлар қурбонликка аталган жонлиқларини сўйишади.Ойша (розияллоҳи анҳо)айтади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам ): Одамзот қурбонлик куни қурбонлик қилишдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш бажарган эмас.Албатта, у ҳайвонлар қиёмат куни шоҳлари, жунлари ва туёқлари билан келади, хали қон томчиси ерга тушмасидан Аллоҳ унинг ажрини беради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" Қурбонликни чин кўнгилдан қилинг" -дея марҳамат қилмоқдалар(Имом Термизий) ривоят қилганлар. Ушбу ҳадиси шарифда Қурбон ҳайити куни Аллоҳ таоло учун энг маҳбуб иш Қурбонлик қилиш эканини етказмоқдалар. Бу ибодатни бажариш орқали банда Хақ таоло амрига бўйсунишини намоён этади. Фуқоҳолар истилоҳида қурбонлик махсус ҳайвонни, маҳсус вақтда сўйишдир. Бизнинг мазҳабда қурбонлик қилиш ҳур, балоғанга етгач, оқил, муқим ва нисобида мулки бор шахсга вожибдур. Мусофирга қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди. Сайид Худрийдан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима қизларига: "Бориб қурбонлигингга шоҳид бўл. Унинг қони томиши билан сенинг ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади, дедилар, бу бизга, аҳли байтга хосми, ёки мусулмонлар учунми дедилар." Барча мусулмонлар учун дедилар"Юртимизда фаровонлик, бағрикенглик сабабли йилдан йилга қурбонлик қилувчиларнинг сони кўпаймоқда. Хаммамизнинг савобли амалларимизни Аллоҳ даргоҳига қабул қилсин !.
Навбаҳор тумани "Сарой" мфй отинойиси Тоирова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш