Рашк
Савол: Рашк ҳақида фикрингизни билдирсангиз?
Жавоб: Оилага кушанда бўладиган хавфларнинг бири рашкдир. Рашк асли муҳаббатдан туғиладиган ширин бир туйғу.У ҳаргиз тилга кўчмайдиган, ҳатто юзу кўзга ҳам балқимай, юракнинг тубида зинғиллаб турадиган, инсоннинг гўзал руҳий ҳолатидир. Кимнинг маънавий дунёси бой бўлса, рашки шунча пинҳона. Кимларнингдир эса жами қусурлари рашк туфайли фош бўлади.
Қиз бола ота-онанинг бағридан, ёруғ дунёни таниган остонасидан воз кечиб, ҳамма яхши ниятларини куёвнинг хонадонига атаб, таъзим ила бир умр сизларники бўлдим, деб кириб келади. Куёв ҳам уни бир умрга кутиб олаётгани, уйнинг тўрини-ю, қалбининг қўрини фақат унга атаётганини, карнай-сурнайлар билан тўрт тарафга овоза қилади. Нурлар ёғилган бир куни бир-бирларига оталик ва оналик мартабасини инъом этадилар. Хонадонларини бахт қўнғироқлари тўлдириб юборади.....
Айтинг-чи, биродар, шу қадар қимматли кишингизни, ёнингиздаги бир умрлик ҳамдамингизни, яхши-ёмон кунларингизда тиргак бўладиган, беғубор кунларда топган покиза жуфтингизни рашк даъвоси остида, аллақандай поку нопокларга хаёлан рўпара қилишга ҳамиятингиз қандай чидайди? Ёниб-куйиб, рашк ғавғосини кўтармасдан аввал эътибор беринг: борди-ю, жуфтингиз сизга бефарқ бўлиб қолган бўлса, дарров эсланг, унга қай вақтлар кўпроқ ёқардингиз, у қай фазилатингизни қадрларди: қай вақт, қай хислатларингиздан завқланарди? Ўша ишларнинг қайси бири сизда канда бўлибди, нимани унутибсиз, дарҳол тикланг! Ойнакка қаранг-чи, ҳамма нарсангиз ярашимли турибдими? Қай кўйга тушсангиз тушинг, унинг ихлосини қозонинг! Бунинг орият қиладиган жойи йўқ, ҳамма-ҳамма муҳим юмушлардан аввал мана шу бир умр керагингизнинг кўнглини олинг. Кам-кўсти кўп дейсизми? Ҳаргиз ундай деманг, тақдир сизларни бир – бирингизга камида ярим асрга топширган. Одам бир йил тутадиган буюмини ҳам неча бор созлайди. Инсон эса тинмай ўзгариб турувчи мавжудот. Сизга бахтли ҳаёт керак бўлса, сабр билан жуфтингизни ўзингизбоп қилиб тарбиялаб оласиз. Бу сизнинг бурчингиз, бу қарзингиздир.
Гоҳо эркакларни уйдан ўзимиз бездирамиз. Уч тоифа аёллар борки, мен уларни садоқат қотиллари деб биламан: тили ёмони, тутуми нопокизани, енгилоёқни. Биринчиси, нақ кўнглингни ўлдиради, ҳатто унга душманнинг ҳам кераги йўқ – ўз бахтини ўзи куйдиради. Иккинчиси дидни, баракани, завқу шавқни вайрон айлайди. Учинчиси эса.... ўз бежо қадамлари билан йўл-йўлакай жамики покликни яксон қилиб бораверади.
...... Рашкчиларнинг қулоғига бир гап айтай: аввало жуфтингизнинг кўнглини эҳтиёт қилинг. Агар у сингудай бўлса, сиз ҳам бутун бўлмайсиз. Яна шуни сўзлайки, кимки ўзида ўғирликка мойиллик бўлса, бошқалардан ҳам гумонсираб, ҳадик олиб юради. Ўзи бузуққа дунёда тўғри одам йўққа ўхшаб кўринади. Ҳушёр бўлинг, ўринсиз тергашларингиз билан шахсий қусурларингизни фош этиб қўйманг тағин!
Турсуной Содиқованинг ”Бугунги эркаклар”китобидан.
Зарафшон шаҳри “Геолог” ва “Баҳор”МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.