Курбонлик куни !
Аллоҳ Таолога хамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, ахли-оилаларига ва асхобларига саловату саломлар бўлсин.
Маълумки, Аллоҳ Таоло ўз хикмати ва фазлу карами билан айрим кунларни бошқаларидан кўра муфаззал этди.
"Парвардигорингиз Ўзи хохлаган нарсасини яратур, ва (Ўзи хохлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўкдир…"("Ал-Касас", 68-оят)
Бу куннинг бир қанча улуғ фазилатлари бор. У хажжул акбар куни, йил давомидаги энг афзал кун. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ таборака ва таоло наздида энг улуғ кун-қурбонлик кунлари…" (Абу Довуд ривоятлари) Қурбонлик куни (яъни Қурбон хайит куни) ана шу хусусияти билан Рамазон хайитидан афзалдир. Чунки унда намоз ва қурбонлик жам бўлган. Ўзга миллатлар байрамларини ўйин-кулгу, маишатбозлик, исрофгарчилик ва бекорчилик билан ўтказадилар. Бироқ, Ислом хар иккала хайитни тоат-ибодат ранги билан зийнатлади. Мўминлар Аллоҳга шукроналар айтиб, бу кунни байрам қиладилар.Қурбонлик кунида намоз, такбир, қурбонликларни сўйиш ва хаж амаллари адо этилади. Бошқалар бу кунни ўйин-кулги билан бехуда ўтказсалар, тақво эгалари Аллоҳ ризолигини топиш учун ушбу фурсатни хам ғанимат биладилар. Улуғ кунларни бесамар ва ўзимизга зиён бўладиган қилиб ўтказишдан Аллоҳ асрасин!
Ташриқ кунлари
Ташриқ кунлари Қурбонлик кунидан кейинги уч кундир. "Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!" ("Ал-Бакара" сураси, 203-оят)
Имом Қуртубий ушбу саноқли кунларнинг ташриқ кунлари (яъни Зулҳижжанинг 11, 12 ва 13-кунлари) эканлиги хусусида хеч бир ихтилоф йўқлигини айтганлар. Бу кунлар хам мусулмонларнинг байрамидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Арафа, Қурбонлик ва Мино кунлари биз - ахли Исломнинг байрамимиздир". (Абу Довуд ривоятлари)
Ташриқ кунлари рўза тутишдан қайтарилган. Улар Зулхижжанинг муфаззал ўн кунидан кейин бошланади. Ташриқ кунлари муборак ўн кунга яқинлиги билан хам шарафлидир. Боз устига хажнинг баъзи амаллари шу кунларда адо этилади. Қурбонлик кунининг улар таркибига кириши билан ташриқ кунларининг фазлу шарафи янада улуғлашади. Ташриқ кунларининг иккинчи куни, яъни Зулхижжанинг ўн биринчиси - қурбонлик кунидан кейин турадиган энг афзал кундир. Ушбу кунлар сахих қавлга кўра, қурбонлик учун аталган жонлиқларни сўйиш кунлари ҳисобланади. Демак, бу яна бир кўшимча фазилат. Бу кунлар ибодат, зикр ва кувонч кунларидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Ташрик кунлари еб-ичиш ва Аллохни зикр килиш кунларидир"
Бу кунларда мўминлар Аллоҳнинг улуғ неъматларидан шод-хуррамликларини изхор қиладилар. Хадисда халол неъматлар билан қувватланиб, Аллохни зикр қилишга ишора бор. Бу неъматлар шукронасидир. Хадисда буюрилган зикр бир неча турларга бўлинади:
• Хар намоздан кейин айтиладиган мукайяд ва кеча-кундузнинг исталган вақтида айтиладиган мутлақ такбир;
• Қурбонлик қилаётганда "Бисмиллах, Аллоху Акбар!" деб Аллох номини зикр қилмоқ;
• Ейишда, ичишда ва бошқа холатларда Аллохни зикр этмоқ;
• Шайтонга тош отаётганда такбир айтмоқ;
• Умуман Аллох Таолони зикр қилмоқ.
Аллох Таоло барчамизни хайри амалларга муваффақ этиб, бидъат ахлидан йирқ қилсин!
Аллох Таоло барчамизга Ўзи тавфик
Навбаҳортумани «Ялтирабод» МФЙ отинойиси Ш.С.Худоёрова