Эзгулик, саҳоват, мехр, шавқат рамзи.
Хайит Муборак! ! !.
Жаннат макон ўлкамизнинг мўмин мусулмонлари ойларнинг саййиди бўлган Рамазон ойини ниҳоятда кўтаринки руҳда , кечалари тоат- ибодат, кундузлари рўзадор ҳолатда солиҳ амаллар ва Аллоҳ таоло ваъда қилган буюк мукофотни қабул қилиш куни ,,Ийди-фитр ,, яъни ,,Рамазон хайити яқинлашиб келаётган ўлкан шодиёна кунларида турибмиз.
Рамазон хайитини дунёдаги миллионлаб мусулмонлар қатори юртимиз мўмин мусулмонлари ҳам катта шодиёна ва хусандчилик билан ўтказиладиган муборак айёмдир.
Оллоҳга беадат хамду санолар бўлсинким Мустақилликка эришганимиздан сўнг миллий ва диний қадриятларимиз тикланди.Жумладан Хайит байрами хам Республикамизда умумхалқ байрамлари қаторида нишонланадиган бўлди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хайит байрамлари тўғрисида шундай мархамат қилганлар.Хар бир миллатнинг ўз байрами бор. Мусулмонлар байрами рўза ва қурбонлик байрамидир. Хайит араб тилида ийд байрами деган маънони англатади. Рўза хайити рамазон оғиз очиш билан боғлиқ.Шаввол ойининг биринчи кунида байрам қилинади.Хайит байрами хурсандчилик ва байрамона кайфиятда ўтказилмоғи керак. Лекин халигача хайитни нотўғри талқин қилаётганлар учраб туради.Хайитни байрам қилиб нишонлаш ўрнига тазия бўлган хонадонларга ўтганларни ёд этиш мақсадида бориб азадорларни ярасини янгилаш шаръан дуруст эмас.Бундай ношаърий бидъат амаллардан сақланиб балки унинг ўрнига хайит мусулмонлари учун берилган экан.Шу байрам кунлари ота она ,яқин қариндошларни кўнглини олиш уларни зиёрат қилиш, бу кунда бева -бечораларга ғариб ва мусофирларга мурувват кўрсатиб кексалар холидан хабар олиниши билан эҳтиёжманд кишиларга меҳр-мурувват, ўзаро хурмат муҳитини мустаҳкамлаш ҳам мўминнинг олий хулқ устида эканлигидан далолатдир.
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Расулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким бир мўминни қайғуларидан бирини кетгизади, ким бу дунёда бир қийналган кимсани оғирини енгил қилса ,Аллоҳ таоло унинг қимёматдаги оғирини енгил қилади.Кайси бир банда биродарининг ёрдамида бўлса Аллоҳ ҳамиша унинг ёрдамида бўлади" деганлар.(Имом Муслим ривояти)Хайит куни дуолар қилинадиган кундир.
Истиқлол шарофати билан хар йили давлатимиз раҳбари томонидан махсус қарор қабул қилиниб рамазон ва қурбон ҳайитлари дам олиш кунлари деб эълон қилинади.Барча юртдошларимиз бундай диний, исломий байрамларни кенг нишонлаб келмоқдалар.
Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон хайитини муборак қилсин! Юртимиз тинчлиги бардавом бўлсин.Хотиржамликда ибодатларда бардавомликни насиб этсин! Омин!!!
"Сардоба" МФЙ отинойиси Хусенова Насиба.