АРАФА КЕЧАСИ ВА КУНИ.
Бисмиллоҳир рахмонир-рохим.
Бизни мусулмон қилиб яратган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Пайғамбаримиз Мухаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам)га қиёматга қадар саловатларимиз бўлсин!
Иброхим (Алайҳиссалом)тушларида ўғиллари Исмоилни (Алайҳиссалом) қурбонлик қилаётганларини кўрадилар ва бу туш шайтонийми ёки рахмонийми, деб ўша кунни тафаккур билан уйчан холда ўтказадилар шунга кўра, бу кунга"Тарвия"(Тафаккур)куни дейилади.Арафа кечаси "Сенга буюрилган нарсани адо эт"амри берилгач бу тушнинг раҳмоний эканини англаб етадилар. Шунинг учун ҳам мазкур кун "Арафа"(билмоқ)деб аталди.Арафа зул хижжа ойининг туққизинчи кунидир.
Арафа куни кечаси яъни хайит кунига ўтар кечани зикру танбеҳ, дуо ва истиғфор билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.Хадиси шарифда бу куннинг фазилати хақида бундай мархамат қилинади:"Арафани хурмат қилинг! Зеро,у Аллоҳ қадрлайдиган кундир","Арафа куни рўза тутган кишининг икки йиллик-ўтган ва келаси йилги гуноҳлари кечирилишига умид қиламан".
Арафа куни Бомдоддан бошлаб,Қурбон хайитининг туртинчи куни Аср номозигача (туплам 23 маҳал) эркак ва аёллар (Аёллар паст овозда)фарз номозларидан кейин,"Аллоҳумма антас салам"ни айтишдан олдин ташриқ такбирларини уқишлари вожиб:
"Аллоҳу акбар Аллоҳу Акбар.Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар валиллаҳил хамд"
Ушбу такбир хоҳ жамоат, хоҳ ёлғиз ўқилган номоздан кейин айтилади.Қадрли қадри баланд отинойилар!Барчангизга қурбон хайитингиз муборак бўлсин.Арафа кунининг рўзасини тутмоқ номозларни мукаммал бажаришни ,гуноҳларимизни кечириб тавбамизни қабул этиб куннинг фазилатларидан баҳраманд этсин.Амин
Хатирчи туман Буғирдоқ МФЙ отинойиси Миртазаева Робия.