Қаноатли бўлайлик

11-10-2017, 08:36 admin Мақолалар 1 567

Алҳамдулиллаҳ, бугун ризқ исташ, тўкинчиликка етишиш учун юртимизда барча шарт шароитлар мавжуд. Бунинг учун фақат ҳалол меҳнат қилиш, сабр қаноатли бўлиш лозим. Шунда киши истаган орзу ниятига етиши мумкин. Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади “Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қаноатни лозим тутинг! Қаноат туганмас мулкдир”, дедилар” (Имом Табароний ривояти).
Ҳадис шарифдан маълум бўладики, инсон ҳар қанча бойлиги бўлса ҳам қаноатсизлиги туфайли шукр қилмайди, яна бойлик истаги билан ёнаверади. Қаноати бор инсон эса бойликнинг кетидан қувмай, оиласи, элу юрти олдидаги бурчлари ҳақида ҳам бош қотиришга вақт топади.
“Кишининг саодати ҳисобланадиган беш нарса бор .
Улар:
1. Мувофиқ умр йўлдош;
2. Солиҳ фарзандлар;
3. Тақволи, виждонли дўстлар;
4. Яхши қўшни;
5. Ризқини ўз юртида ишлаб топиши”. Али ибн Аби Толиб (розияллоҳу анҳу)
Кимда шу бешта неъмат мужассам экан, демак, у дунёдаги энг бахтли инсондир. Дарҳақиқат, шундай. Санаб ўтилган неъматлар инсон ҳаётининг мазмунини ташкил этади. Ўгитда айтилганидек, эр-хотиннинг бир-бирига муносиб, халқимиз таъбири билан айтганда, узукка кўз қўйгандек бўлиши айни саодатнинг биридир. Чунки, номуносиб умр йўлдош билан яшашдек бахтсизлик борми, дунёда?! Мен бир ҳолатни кўп кузатдим: Осонгина мўмай даромад топиб келаман, деб оиласин ва болаларининг кўзини мўлтиратиб, кекса ота оналаринг маслаҳатига кирмай, уларнинг дилини оғритиб чет элга чиқиб кетиб, бегона жойларда бошига кутилмаган савдолар тушиб, соғлигини, тинчлик хотиржамлигини йўқотган ота-оналарчи? Бундай оилада на халоват бўлади, на иштиёқ.
Эр-хотиннинг тирик хайкалдек умргузарон қилиши аввало ўзларига, қолаверса, фарзандлари учун ҳам маълум маънода зулмдир. Бундай оилада улғайган фарзандлар-чи?! Улар қандай инсон бўлиб вояга етиши мумкин?! Қуш уясида кўрганини қилади, ахир?! Кўринадики, инсонга солиҳ (солиҳа) умр йўлдош насиб этиши одоб-ахлоқи ўрнида бўлган фарзанд камолига бевосита боғлиқ экан...
Кишининг оиласидан кўнгли тўқ, фарзндларидан хурсанд бўлса-ю лекин ҳақиқий дўстдан ёлчимаса, унга бундай фаровонлик ҳам татимайди. Ҳаммамиз ҳам ожиз бандамиз, билиб-билмай хато-камчиликларга йўл қўйишимиз табиий. Шундай паллада хатоларимизни кўрсатиб, яхши-ёмон кунларимизда ҳамдард-тиргак бўладиган дўстлар бўлмаса, ҳолимиз не кечиши мумкин?
Мўмин мўминга ойна, дейдилар. Демак, ҳаёт тўкислиги учун виждонли, тақволи дўстлар жуда-жуда керак.
Халқимиз бежизга “Қўшнинг тинч сен тинч”, демайди. Яхши қўшни улуғ неъмат ва кишининг саодатларидан биридир. Яхши қўшни камчилигингизни яширади, обрўингизни оширади. Аксинча, қўшни ёмон бўлса, кўнглингизнинг бир четида доим беҳаловатлик бўлади.
Ҳикматда айтилган бешинчи саодат- кишининг ризқи, яъни касб-кори ўз ватанида бўлиши. Аллоҳ – Раззоқ зот. Бандаларга ризқ бериш Унинг зиммасида. Биз ҳарчанд уринмайлик, тақдир қилингандан ортиғига эришолмаймиз. Буни, айниқса, ҳозирги вақтда ҳис қилиш қийин эмас. Қанча ватандошларимиз тирикчилик ғамида чет элларга ишлашга кетмоқда. Тўғри бориб, ҳалол меҳнатига яраша ҳақ олиб хурсанд бўлиб қайтганлар ҳам бор. Шунингдек, қулдек ишлаб, ҳаққини олиш у ёқда турсин, ўз жонини аранг сақлаб қайтганлар ҳам оз эмас. Бу каби инсонлар ортидан одам савдоси каби жирканч ишлар билан мўмай даромад ортираётганлар ҳам талайгина. Одам савдоси жиддий муаммо Унга қарши ҳар биримиз курашишимиз керак. “Менга нима? қабилида иш кўрмай, қизини хорижга жўнатаётганларни бу йўлдан қайтарсак, маҳалладошимиз, қариндошимизнинг муаммо ва тавишларига юртимизнинг ўзида ечим топиш мумкинлигини тушинтириб, бу ишга сидқидилдан ёрдам биришимиз ҳам муаммога қарши курашиш дегани.”Айрим қизлар ота –онасин аладаб Рассияга кетдим деб бошқа вилоят, шаҳарга чиқиб ҳар хил фаҳш ва номақбул ишлар билан шуғуланмоқда бу энг ёмон иллатдир.
Ватанининг тупроғига тегиб турган қадамлар мустаҳкам бўлади. Буни ватандан ташқарига чиққанлар жуда яхши билади. Ўз она юртида, дўстлари, оила-фарзандлар қучоғида яйраб қилинган меҳнатда барака бўлади. Энг муҳими, турмушининг барча жабҳасида хотиржамлик бўлади.
Ҳикматда айтилган беш нарсага эга бўлган одам бахтиёр кишилардан экан. Баъзида шу бахтнинг барчаси мавжуд бўлиб ҳам шукримиз оз, қаноатимиз кам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан: “Ё Аллоҳ, менга ризқ қилиб берган нарсаларинг билан мени қаноатлантир ва шуларда менга барака ато эт. Менга келувчи нарсаларнинг фақат яхшисини бер!” деб қаноат сўраб дуо қилганлар. Аллоҳ барчамизни қаноатли бандалардан қилсин.

Қизилтепа туман ҳамда Боязид Бастомий Завқиддин
жоме масжиди имом хатиби Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш