Дин ниқобидаги тахдидлардан ёшларни асраш чоралари.

8-06-2023, 01:18 admin Мақолалар 189

Дин ниқобидаги тахдидлардан ёшларни асраш чоралари.
Бисмиллаҳир роҳманир рохиим.
Ватан келажаги , инсон бахт саодати учун қайғурар эканмиз ,ёшлар тарбиясини издан чиқарувчи ёт ғоялардан ёшларни ҳимоялаш ,ахборот таҳдидларига қарши тура оладиган маънавий куч ҳосил қилиш -бугун сув ва ҳаводек зарур.Интернетни чеклаш ,ёпиб қўйиш ёки ахборот олишни тақиқлаш билан муаммо ҳал бўлмайди.Ёшларга миллий ва диний ўгитлар асосида гўзал тарбия бериш орқали муаммога ечим топиш керак.Шунингдек , ёш авлодни интернетдаги динни ниқоб қилган турли таҳдидлардан ҳимоялашда қуйидаги вазифаларни алоҳида таъкидлаш лозим. Биринчиси: Ғаразли мақсадини амалга оширишда ҳеч нарсадан тап тортмайдиган кимсаларнинг қилмишларига ,ҳатто уларнинг Аллоҳ каломи ва ҳадиси шарифларни ҳам ўз эгри йўлларига мослаб талқин қилишдек қабиҳ ишларига алданиб қолмаслик зарур.Бунда Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳис-саломнинг: "Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин"-деганларини алоҳида таъкидлаш лозим. Иккинчиси: Ёшларда турли хабарларни таҳлил эта олиш ,моҳиятига етиш малакасини ҳосил қилиш.Зеро,ҳар қандай хабар ҳам тўғри ва холис бўлавермайди.Ҳар бир маълумотни текшириш ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: "Эй мўминалар!Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса,сизлар (ҳақиқий аҳволни )билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб кейин қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун у хабарни аниқлаб текшириш кўрдингиз!(Ҳужурот,6) Учинчиси: Дин душманларининг Ислом равнақи ва юрт ободлигини ғаразли талқин этиб,ўзларининг ботил ақидаларини ,пуч ғояларини турли сайтлар орқали жозибали қилиб кўрсатиш билан инсонларни гумроҳ қилиш майида бўлаётганини чуқур англаш керак.Шунингдек ,улар танлаган ушбу залолат йўллари ва мақсадлари нимаси билан эътиқод учун хавфли эканини ёки бугунги тинчликка раҳна солишини билиб олишлари даркор. Тўртинчиси: Ёшларда ботил фикр ва таълимотларга қарши раддия бера олиш қобилиятини шакллантириш,бунинг учун Аҳли Сунна вал-Жамоа ҳақлигини ва Ҳанафийлик мўътадил мазҳаб эканини билиб олишлари лозим. Бешинчиси:" Олмонча маданият "таҳдидлардан сақланиш.Бунда диний-миллий ўгитлардан фойдаланиш айни муддао.Жумладан,Набий соллалоҳу алайҳи васаллам :"Қиёмат куни мўминнинг тарозусида чиройли ҳулқдан кўра залворлироқ нарса бўлмайди”- деганларидир.Юқорида зикр қилинган бешта тавсияларга амал қилар эканмиз аллбатта бизни фарзандлармизни ва муқаддас Она Втанимизни Аллоҳ паноҳида асрайди.Ин шаа Аллоҳ!
Навбаҳор тумани “Сарой” маҳалласи отинойиси Тоирова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш