Сабр ва тоқат

31-05-2023, 23:37 admin Мақолалар 361

Сабр ва тоқат

Иш фаолиятимни эндигина бошлаган пайтларим эди. Арабхона маҳалласида яшаган 95 ёшли Бувижоннинг таъзия маросимини ўказиш учун бордим. Ҳовлида бир қанча аёллар бор эди, улар ҳовлини бошига кўтаришиб йиғлашарди. Бу кишилар марҳума бувижоннинг қизлари эди. Бувижоннинг бешта фарзанди учта қиз иккита ўғил бўлиб, ҳаммалари болачақалик келин куёвлар, ҳам қилишган.Энг катта қизлари етмиш ёшда энг кичик фарзанди эса эллик саккиз ёшда экан. Мен бориб уларга таъзия одоблари, келганларга эътиборисиз бўлмасликлари ҳурматларини жойига қуйишлари, сабр тоқатда бўлиб онажонлари ҳаққига дуода бўлиб, туришларини, шу ёшларга киришни, шунча набира, абералар кўришни ўзи бахт эканлигини, биз бу учун сабр ва шукр қилишимизни тушунтиришга ҳаркат қилардим, шу пайт маҳалланинг эллик беш ёшлардаги фаол аёли Ойгул опа кўзларида ёш ила кириб келдилар ва хонадон аҳлига ўз таъзиясини изҳор қилгач, шундай дедилар. "Сизлар сабр ва шукр қилинглар қандай яхши яшадилар бу бувижон. Фарзандлари тинч, набира, абераралар кўрдилар. Етти кун бўлди, жиянимдан нохуш хабар келганига 20 метр баландликдан ток уриб тушиб кетиб ҳалок бўлган. Ҳали олиб келишолгани йўқ. Икки йил бўлганди чет давлатга ишлашга кетганига яқинда келиши керак эди. Оиласи, онаси, фарзандлари интизор бўлиб кутиб турушганди. Бу хабардан сўнг онани ҳоли не бўлади. Онаизор сабр қилиб турибди-ку" дедилар Ойгул опа. Бир қанча тушунтиришлардан сўнг хонадон аҳли тартибга келишди. Хамма амалларни мёърида бажаришди. Маросим тугади уйга қайтдим. Ўзимда озроқ чарчоқ ҳис этдим ва ўйлай бошладим, бир қария кишини таъзияси шунақа ўтса ёш кишиники жуда қийин бўлса керак.... Эртаси куни яна маҳалладан қўнғироқ қилиб қолишди. Арабхона маҳалласида 35 ёшли Толмас исмли йигитнинг таъзияси экан. Вақтлироқ келишимни илтимос қилишди. Яна ўша қўрқув бошланди.Қандай бўлади, маросим қандай ўтади деган хаёллар билан ўша Толмасжоннинг хонадонига етиб келдим. Кеча ҳамма гапдан хабардор бўлганман. Мусибатзада хонадон аҳли ва фарзандлари йиғлаб туришибдилар. Онаизор Норгул опа билан саломлашиб, нима далда беришни билмай қолдим фақат Аллоҳ сабр берсин дея олдим холос. Шу пайт машиналар келиб қолишди. Толмасжонни олиб келишганди. Майитни дарвозахонанинг ўнг тамонидаги хонага олиб киришди. Яқинлари ҳаммалари йиғлашиб майитни киритган хонага кириб кетишди. Бир муддат қий- чув қилишди-ю бирдан жим бўлишди. Шу жимликдан сўнг эшик очилди-ю эшикдан Толмасжоннинг онаси чиқиб: шундай дерди " Эй Аллоҳим ўзинга шукр, беҳисоб шукр неча кундан бери сўрардим. "Шунда бирдан хаёлимдан яшин тезлигида "тирик эканми" деган хаёл ўтди. Норгул опа сўзида давом этди" Боламни жуда соғингадим. Аллоҳга шукр болам бус-бутун бўлиб башанг кийимда мангу ўйқуга кетибди. Норгул опанинг кўзларидан дув дув ёш оқарди, Лекин тили сабр ила Аллоҳ зикрида
Сабр шундай ахлоқий фазилатки, агар у бўлмаганда инсон, руҳи тушиб, фаолияти сусаярди. Ҳаёт денгизида сузишга ожиз бўлиб қоларди ва ҳеч қандай ахлоқий қадриятларни тан олмай қўярди. Шунинг учун Қуръон сабрга катта эътибор бериб, бу сифатга эга бўлганларни жуда мақтайди. Қуръони Каримда сабр 70 марта зикр қилинади- бошқа ҳеч қайси, фазилат бу қадар кўп зикр қилинмаган. Ҳар бир фазилат асосида сабр туради. Аллоҳ сабр тоқатлиларни яхши кўради ва уларнинг бу дунёда ҳам охиратда ҳам кўп фазлу раҳматга эришувларини таъкидлайди: "Сабрлиларга ажру савоблари чексиз равишда тўла тўкис берилади".( Зумар сураси, 10-оят). Аллоҳ сабрлиларга ўз ёрдамини ваъда қилади: "Сабр тоқат қилингиз!. Албатта., Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир"( Анфол сураси 46 оят)" Ва, албатта, сизни хав хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бир мусибат келганда, "биз албатта, Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта, биз у зотга қайтувчилармиз" дейдиган собирларга хуш хабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловат( мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлини топгувчилардир (Бақара сураси, 155 158 оятлар). Яратган эгам барчамизни яхши фазилатли, сабр тоқатли, яхши амалли бандаларидан қилсин.

Навбаҳор тумани "Кўҳрон" Арабхона, маҳалласи
Отинойиси С. Ғозиева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш