МАЙЙИТ ҲАҚҚИГА ТИЛОВАТ

8-04-2019, 08:20 admin Ислом олами / Савол-жавоб 944

Савол: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, масжидимизда тортишув бўлиб қолди. Бир киши жанозани эртасига фотиҳахонлик, жамоа бўлиб борайлик савоб бўлади деса, бири айтди шарт эмас деди. Вахоланки иккиси ҳам жанозага борган эмас экан, чунки хабар келган эмас. Хуллас ҳеч ким бормади. Яна хато қилмаслигимиз учун қандай маслаҳат берасизлар.
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ
التَّعْزِيَة сўзи عَزَّى феълининг масдар шакли бўлиб, луғатда кўнглини олмоқ, сабр ҳиссини уйғотмоқ маъноларини билдиради. Истилоҳда эса маййит эгалари бўлмиш мусибатзадаларни тинчлантириб, уларга сабр қилганга катта ажрлар ваъда қилинганини эслатиб тасалли бермоқдир.
ҲУКМИ
Мусибатзадаларга таъзия билдириш мустаҳаб амаллардандир.
عَنْ عَبْدِ اللهِ عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: مَنْ عَزَّى مُصَابًا فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ким мусибатдаги одамга таъзия изҳор қилса, унга ўша мусибатзадага берилган ажрча ажр берилади”, дедилар”.
Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.
Мусибатзадаларнинг катталарию кичикларига, эркагу аёлларига таъзия билдирилиши жоиз, лекин аёлларига махрамларигина таъзия билдиришлари фитнадан ҳолироқдир.
ТАЪЗИЯ ВАҚТИ
Таъзия билдиришга афзал вақт маййитни дафн қилиб бўлгандан сўнгдир. Чунки ундан олдин маййит эгалари дафн ишлари билан машғул бўладилар, қолаверса, уларга маййитдан ажраганликларининг ҳисси дафндан кейин кучлироқ бўлади. Бу пайт эса айти сабрга чақириш, бардошли бўлишга ундаш вақтидир. Суннат бўйича, хоҳ дафндан олдин, хоҳ дафндан кейин бир марта таъзия изҳор қилинса бўлди.
Таъзияни ҳар жойда билдириш мумкин. Ҳозирги кундагидек Маййит эгалари таъзияга келганларни кутиб олиш учун маййит чиққан ҳонадоннинг эшиги олдида ўтиришлари бошқалар ўтадиган йўлда бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳанафий мазҳаби уламолари гуноҳдан ҳоли бўлгандагина эшик олдида ўтиришга рухсат берганлар.
Аллоҳ сабр берсин, ажр-савобли қилсин, ўлганни Аллоҳ раҳматига олсин каби лафзлар билан таъзия билдирилади.
“Ал-Жавҳаротун наййироҳ” китобида таъзия қуйидагича билдирилади.
عَظَّم الله أجرك ، وأحسن عزاءك ، وغفر لميتك ، وألهمك صبراً ، وأجزل لنا ولك بالصبر أجرا
“Аллоҳ ажрингизни зиёда қилсин”, “Азангизни чиройли ўтишини насиб қилсин”, “Маййитингизни маҳфират қилсин”, “Сизга сабр берсин”, “Сабр эвазига бизнинг ва сизнинг ажрингизни зиёда қилсин” дейилган.
أُسَامَةُ بْنُ زَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَرْسَلَتِ ابْنَةُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَيْهِ إِنَّ ابْنًا لِي قُبِضَ فَائْتِنَا. فَأَرْسَلَ يُقْرِئُ السَّلَامَ وَيَقُولُ: «إِنَّ ِللهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى، وَكُلٌّ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى، فَلْتَصْبِرْ وَلْتَحْتَسِبْ». فَأَرْسَلَتْ إِلَيْهِ تُقْسِمُ عَلَيْهِ لَيَأْتِيَنَّهَا، فَقَامَ وَمَعَهُ سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ وَمُعَاذُ بْنُ جَبَلٍ وَأُبَيُّ بْنُ كَعْبٍ وَزَيْدُ بْنُ ثَابِتٍ وَرِجَالٌ، فَرُفِعَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الصَّبِيُّ وَنَفْسُهُ تَتَقَعْقَعُ - قَالَ حَسِبْتُهُ أَنَّهُ قَالَ - كَأَنَّهَا شَنٌّ. فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. فَقَالَ سَعْدٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا هَذِهِ؟ فَقَالَ: «هَذِهِ رَحْمَةٌ جَعَلَهَا اللهُ فِي قُلُوبِ عِبَادِهِ، وَإِنَّمَا يَرْحَمُ اللهُ مِنْ عِبَادِهِ الرُّحَمَاءَ
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга: «Ўғлим жон таслим қиляпти, бизникига келинг», деб одам юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам салом айтиб: «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида белгиланган ажали биландир. Сабр қилсин ва савоб умидида бўлсин», деб одам юбордилар. У эса қасам ичиб, «Албатта келсинлар», деб яна одам юборди. У зот турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муъоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам туришди. Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб келинганда унинг жони пўк-пўк қилар эди. – Менимча, «худди эски мешга ўхшаб», деди – У зотнинг кўзларидан ёш қуйилди. Шунда Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деди. У зот: «Бу Аллоҳнинг бандалари қалбига солган раҳматдир. Аллоҳ раҳмли бандаларигагина раҳм қилади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида белгиланган ажали биландир. Сабр қилсин ва савоб умидида бўлсин» дедилар ва умматга ҳам бундай вақтда шу сўзларни айтишни таълим бердилар. Халқ ичида “Аллоҳга керак экан олибди” деган сўз айтилади. Бу нотўғридир, чунки бунда Аллоҳ унга муҳтождек деган нарсани шубҳаси бор. Аллоҳ таоло эса ас-Сомаддир, яъни ҳамма Унга муҳтож У зот эса ҳаммадан беҳожатдир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш