Тил офатлари. ҳақида.

23-05-2023, 01:34 admin Мақолалар 214

Тил офатлари. ҳақида.

Тилнинг офатлари жуда ҳам кўпдир.
Мақташни   яхши нарса  деб ўйлаймиз.Лекин у биз ўйлагандек яхши нарса эмас.Бир инсонни мақтаганингда у инсонда айтганлариниг  бўлса беҳуда сўзлар айтган бўласан. Агар бу мақтовларинг у кишида бўлмаса ёлғончи бўлиб ёлғончилар дафтарига ёзиласан.Уни мақтадим деб ўйлар экансан бир қарасанг уни сўкган бўласан.Чунки уни мақтаганингда бир мақсадинг бордир.Бу қилганинг билан яна мунофиқ бўласан, мунофиқларнинг жойи  жаҳаннамдир. Агар риё учун мақтасанг мени эшитсин  ишончига кирай десанг бу ҳолда эса Иккиюзламачи бўласан. Иккиюзламачиларнинг ҳам жойи жаҳаннамдир.Риё кичик ширкдир. Бир золимга золимлигини билиб туриб уни одил десанг ва ёки йўлини мақсадини билмаган бир ўғрига дарвеш ёки сўфи десанг ҳақиқатни билмаган бу сўзларингдан Аллох Таолонинг ғазабига учрайсан.Агар мақтаганинг фосиқ ёки золим бўлса гуноҳинг яна ҳам катталашади. Бу фосиқ деганлари фақатгина шароб ичиш эмасдир.Балки ғийбат қилган ҳам фосиқдир.Тухмат қилган ҳам фосиқдир Иккиюзламачи хам фосиқдир .Хулласи калом Аллох таолонинг қилма деган ишларини қолган ҳаммаси фосиқдир .Тил офатлари деганда ғийбвт хам бордир.Боязит Бастомий хазратларининг  бошларидан ўтган бир қисса.Бир куни бир жаноза намозига борибдилар, бироз кутишган экан ортидан бир дарвеш келибди.Халқдан пул тўплаш учун тиланибди.дарвешнинг тиланганини кўриб хазратнинг кайфиятлари тушиб кетибди.ўз ўзига тиланмаса нима қилар эдия.Қандай ҳам яхши дарвеш бўлар эди деб кўнглидан ўтказибди.Хазрат бу хусусда  кўп ҳам уйлаиай зикр   билан машғул бўлибдилар, намозларини ўқиб хилватга кирибдилар.Тушларида бир ўликни хазратни олдиларига олиб   келибдилар.Хазратнинг олдиларига ўликни қўйиб ,ўликни кўрсатиб е буни дебди.Хазрат ўрниларидан турибдилар ўликни кафанини очиб қарасалар жаназада тиланчилик  қилган дарвеш турганмиш. Бастомий хазратлари мен инсон гўштини емайман ман инсон гўштини ейувчи эмасиан деганларида У киши жаназада буни гўштини еган эдингку хозир нега емайсан дебди. Хазрат  шошиб қолибди, мен уни тилим билан гапирмадим.Кўнглимдан ўтказдим деса у киши кўнглинга келгани хам ғийбатдир дебди.Бастомий хазратлари дархол бориб дарвешни топибдилар .Ундан рози ризочилик сўрабдилар ва қайтиб кўнглида ҳам  ғийбат қилмасликга тавба қилибдилар азизларим анашунақа гаплар. Бизчи  биз нима қилаяпмиз.Барчамизни Аллох кечирсин. Бизларни ўз холимизга ташлаб қўймасин. Қалбимизла фақат Аллоҳнизикр рози қилишлик Аллохга бўлган муҳаббат бўлсин.

Ўзбекистон ва Ёшлик МФЙ отинойиси Н.Ш.Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш