Миллат келажаги учун қайғуриш, хусусан, гўзал хулқли, аҳлоқий фазилатларга бой, илмга чанқоқ ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган масала.
Диёримизда ёш авлод тарбияси ҳамма даврда ҳам диққат марказда турган. Унинг келажакда баркамол инсон бўлиб етишишини таъминлайдиган омилларга алоҳида эътибор қаратилган. Илмнинг аҳамияти, илм олиш одоби, устоз танлаш, уни ҳурмат қилиш, касб-ҳунар эгаллаш борасидаги фикрлар муборак манбалар ва улуғ алломаларнинг асарларида батафсил баён этилган.
Инсоннинг ўзидан олдин устозини сўрайдилар ва устозига қараб муомала қиладилар.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари узоқ мулоҳаза юритганларидан сўнг устозлик учун Ҳаммод ҳазратларини танлаган эди. “Ҳаммоднинг илми кўп, ўзи ҳушмуомала, виқорли ва сабрли киши эди. Шунинг учун устоз этиб ҳузурида ҳозир бўлдим ва илмдан ўз улушимни олдим”,-деган эди.
Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратлари илм ўрганиш учун Муҳаммад бин Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига бориб намоз масаласини ўрганишни бошлаганида “Сенинг қобилиятинг ҳадис илмига мувофиқ келади”, деб ҳадис олимлари ҳузурига юборган эди. Шу сабабли Имом Бухорий ҳадис илмида комил имом бўлиб етишганлар.
Олимларнинг барчасини ҳурмат қилмоқ лозим бўлса ҳам, устознинг ҳақи бошқалардан ортиқдир. Шунинг учун илму ҳунар берган устознинг ҳурматини жойига қўймоқ лозим. Ҳазрати Али раҳматуллоҳи алайҳ: “Менга илм ўргатган кишининг қулиман; истаса мени сотсин, истаса хизматини қилдирсин, истаса озод этсин”-деган эди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳ, менга ризқ бер деб уйда ётманг, осмондан олтин ҳам, кумуш ҳам ёғмаслигини билмайсизларми?” ва яна “Бир кишини кўриб яхшигина ихлос қўяман, лекин ҳунари йўқлигини эшитиб ихлосим қайтади”,-деганлар.
Cўраганларга ўргатмаслик, сўрашдан орланмоқ шогирдлар учун катта камчилик ҳисобланади. “Бу илмни қандай топдинг?” деб сўровчиларга Абу Юсуф ҳазратлари: “Қизғанмадим, ўргатдим. Орланмадим, сўрадим” деб жавоб берганлар. Худди шу саволга Ибн Аббос раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари “Кўп сўровчи тил, англаб ютувчи кўнгил билан топдим” дея жавоб берган экан. Имом Халил ҳазратлари ҳам: “Илм қуфлоғлиқ хазина, унинг калити эса сўрамоқ” деганлар.
Ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга: “Темирдан бўлган битта ҳасса, иккита оёқ кийими ол ва пойафзал эскириб, ҳасса сингунича илм таҳсилида юр” деган маънода ваҳий юборган. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳолини билдириб, шундай дейди:
قَال لَهُ مُوسَى هَلْ أَتَّبِعُكَ عَلَى أَن تُعَلِّمَنِ مِمَّا عُلِّمْتَ رُشْداً
“Мусо унга: “Сенга билдирилган билимдан, менга ҳам тўғри йўлни таълим беришинг учун сенга эргашсам майлими?” дейди” . (Каҳф сураси 66-оят)
Анас розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларга шундай деганларини ривоят қилади: “Сизга олийжанобларнинг энг яхшисини айтайми?” Саҳобалар: “Ҳа, эй Расулуллоҳ”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олийжанобларнинг энг яхшиси Аллоҳдир. Мен эса одамзотнинг энг яхшисиман. Мендан кейин уларнинг яхшиси бирор нарсани билган ва билганини бошқаларга ўргатган кишидир”.
Ота билан она машаққат юрти бўлган бу дунёга келишга сабабчи бўлсалар, устоз саодат юрти бўлган жаннатга киришга сабаб бўлади. Ана шу ҳикмат сабабли устознинг ҳақи ота-онанинг ҳақи кабидир.
Юртимиз бўйлаб 1 октябрни “Устоз ва мураббийлар куни” сифатида кенг нишонлаймиз. Биз учун ардоқли бўлган, бизга ва фарзандларимизга илму ҳунарни ўргатаётган барча устоз ва мураббийларимизни касб байрамлари билан муборакбод этамиз. Уларнинг мартабалари бундан ҳам улуғ, етиштирган шогирдлари самарасини кўриб, юзлари ёруғ бўлишини яратган Аллоҳдан сўраб қоламиз.
“Зарафшон” жоме масжиди имом хатиби
Комилжон Шодмонов