Соғлом турмуш тарзи оила мустаҳкамлиги гаровидир.
" Уйланинг, кўпайишинглар, чунки мен қиёмат кунида умматларимнинг кўплиги билан фахрланаман "
Ҳадиси шарифдан.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
" Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб,жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради..."
( Наҳл сураси , 72- оят)
Аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин- қизларнинг ҳуқуқларини поймол қилмасликни ислом дини белгилаб берди. Ислом дини аёлнинг қадрини баланд қилди.
Буни Қуръони каримнинг Нисо, Нур, Мужодала , Талоқ, каби сураларидаги оятлар , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг " Жаннат- оналар оёғи остидадир", " Онангга, онангга, ва яна онангга, сўнгра отангга яхшилик қилгин" каби жуда кўп ҳадислари тасдиқлаб турибди.
Аллоҳ таоло ҳикматли зот. Аёлларнинг ҳуқуқларини ўзи гўзал тарзда Қуръони Каримда баён қилган.
Мамлакатимизда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада фарзанд тарбияси ва уларни баркамол авлод бўлиб вояга етишига катта эътибор қаратиляпти. Оила барқарорлиги ва оилавий соғлом муҳит ёш авлодни баркамол вояга етишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.Кўзланган марраларга фақат шундай жисмонан ва маънан соғлом авлод билангина эришилади.
Зеро, буюк мутафаккир Абдурауф Фитрат " Ким бадахлоқ болаларни тарбия этса, инсониятга катта душманлик қилган бўлади" - деган эди.
Айни ҳозирги пайтда жуда кўп мамлакатлар аҳолиси оилалар инқирози ва фарзандлар тарбияси "эркинлик" баҳонасида буткул издан чиқиши, катталар ва болалар ўртасидаги салбий муносабатлар сабабли азият чекяпти . Мусулмон оилаларида эса бундай эмас.
Улар аёлларини ҳурматини ўрнига қўйишади. Аёллари эса фарзандларини ватанга муҳаббат, ота- онага, қариндошлар, қўни- қўшниларга ҳурмат асосида тарбия қилишади. Давлатимизда аёлларнинг ҳамма жабҳадаги меҳнати беқиёс қадрланади. Жамиятимизда фаол аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Аммо, баъзан айрим оилалардаги парокандаликни кузатиб, таъбингиз хира бўлади. Оилаларда ҳамон бир- бирини тушунмаслик , қайнона- келин, эр- хотин муносабатларида ўзаро ҳурматни хушомад деб тушуниб, кибрга берилиш, бир- бирини кечириш ўрнига жоҳилиятга берилиш каби ҳоллар кўп учраяпти.
Бунинг олдини олиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар ўз самарасини беради, албатта.
Оилаларда ўзаро келишмовчиликларни олдини олиш масъуллардан меҳнат ва машаққат талаб этади.
Бу соҳада меҳнат қилаётган маҳалла масъуллари, фаол аёлларимиз, отинойиларимизга аллоҳ таоло ўзи мададкор бўлсин илоҳим!!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима