Инсон қадри улуғланган юрт.

18-03-2022, 18:47 admin Мақолалар 368

Инсон қадри улуғланган юрт.

" Мусулмонларнинг ҳаммаси бир танга ўхшашдир. Агар бир аъзосига оғриқ етса бутун баданда оғриқ бўлади".
Ҳадиси шарифдан.
Юртимизда кундан -кунга инсон омилига хизмат қилувчи янгидан - янги қарорлар қабул қилиниб, бу қарорларнинг ижросини таъминловчи вазифаларнинг бажарилишига оид воқеа-ҳодиса ва тадбирларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Яқинда Олий Мажлис Сенатининг 24- ялпи мажлисида " Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида" ги қонун кўриб чиқилиб маъқулланди. Сенаторлар 1995- йилда қабул қилинган амалдаги Меҳнат кодексининг замонавий воқеликка мосланган янги таҳририни ишлаб чиқишди.Янги таҳрирда меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнат тушунчалари халқаро меъёрлар ва тавсияларга мос равишда батафсил ёритилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали ёки ногирон болалари бор оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, битирувчиларга, ҳарбий хизматдан бўшатилганларга, жазодан озод қилинганларга, одам савдосидан жабрланганларга ишга жойлашишда қўшимча кафолатлар белгиланган.
Янги таҳрирда аёлларнинг меҳнатини енгиллаштириш , вояга етмаган болалар, соҳа ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилмаслиги асосий мақсадни кўзда тутган.
" Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради..."
( Наҳл сураси , 72- оят)
Аввалдан жамиятларда оила муқаддас саналган. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Уйланинглар, кўпайишинглар,чунки мен қиёмат кунида умматимнинг кўплиги билан фахрланаман" - деганлар.
Аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин- қизларнинг ҳуқуқларини поймол қилмаслик ҳамиша ҳукуматимизнинг диққат марказида бўлиб келган.
Аёл зотининг улуғланишини
Қуръони каримнинг Нисо, Нур, Мужодала , Талоқ, каби сураларидаги оятлар , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг " Жаннат- оналар оёғи остидадир", " Онангга, онангга, ва яна онангга, сўнгра отангга яхшилик қилгин" каби ҳадислари ҳам тасдиқлаб турибди.
Эркак- аёл ҳуқуқлари тенг деб жар солган айрим тузумлар аёлларни эркаклар билан баравар ишлашга, ҳатто ҳомиладорлик пайтларида ҳам оғир меҳнатга жалб этишга уринишди. Бунинг остида " тенг ҳуқуқлилик" шиори амал қилар эди. Аллоҳ таоло ҳикматли зот. Аёлларнинг ҳуқуқларини ўзи гўзал тарзда Қуръони Каримда баён қилган.
Минг шукурки, истиқлолдан кейин аёллар қадри ва шаъни юксак даражага кўтарилди.Мамлакатимизда аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада фарзанд тарбияси ва уларни баркамол авлод бўлиб вояга етишига катта эътибор қаратиляпти. Оила барқарорлиги ва оилавий соғлом муҳит ёш авлодни баркамол вояга етишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.Кўзланган марраларга фақат шундай жисмонан ва маънан соғлом авлод билангина эришилади.
Зеро, буюк мутафаккир Абдурауф Фитрат " Ким бадахлоқ болаларни тарбия этса, инсониятга катта душманлик қилган бўлади" - деган эди.
Айни ҳозирги пайтда жуда кўп мамлакатлар аҳолиси оилалар инқирози ва фарзандлар тарбияси "эркинлик" баҳонасида буткул издан чиқиши, катталар ва болалар ўртасидаги салбий муносабатлар сабабли азият чекяпти . Мусулмон оилаларида эса бундай эмас.
Улар аёлларини ҳурматини ўрнига қўйишади. Аёллари эса фарзандларини ватанга муҳаббат, ота- онага, қариндошлар, қўни- қўшниларга ҳурмат асосида тарбия қилишади. Давлатимизда аёларнинг ҳамма жабҳадаги меҳнати беқиёс қадрланади.
Ҳар бир муҳим саналарда ўтказилган тадбирлар, байрамларга эркаклар қатори аёллар ҳам тақдирланадилар. Жамиятимизда фаол аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Аммо, баъзан айрим оилалардаги парокандаликни кузатиб, таъбингиз хира бўлади. Оиланинг баъзи аъзолари оила аталмиш иморатнинг бузилишида ўзлари билиб билмай ташаббускор бўлиб қолмоқдалар.Бу масаланинг ечими ҳам кўпчиликнинг саъй ҳаракати билан топиляпти. Бу соҳада меҳнат қилаётган маҳалла масъуллари, фаол аёлларимиз, отинойиларимизга аллоҳ таоло ўзи мададкор бўлсин илоҳим!!!

Навоий вилояти Навбаҳор тумани "Сарбозор "маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожи она.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш