Тинчлик-олий неъмат!

10-05-2023, 00:15 admin Мақолалар 181

Тинчлик-олий неъмат!
Тинчлик сўзи нақадар гўзал ва олий тушунчадир. Уни қадри шунчалар баландки, ёши улуғ бобо ва бувиларимиз кўзларида ёш билан бу неъматни қадрлашади. Ҳозирги тинч- осойишта юрт ўзидан барпо бўлмади. Уни шу ҳолга келтиришда қанчалар заҳмат ва меҳнат ётибди. Юртбошимиз бежизга барча иккинчи жаҳон урушида қатнашган қаҳрамонларимизга юксак эътибор қаратмадилар. Улар ҳақиқатан ҳурматга лойиқ. Бизнинг фаравон ҳаёт кечириб, Ўзбекистоннинг гўзал ва равнақ топишида уларнинг ҳиссалари катта. Дунё мамлакатларига бир назар солайлик, қаердадир зиддиятлар, қонли тўқнашувлар, очлик, нотинчлик ҳукм сурмоқда. Бундай юртни орзу қиладиганлар қанча.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизни осуда ҳаёт кечиришга чорлаб шундай марҳамат қилганлар: "Ёв билан ҳарбий тўқнашувни орзу қилмангиз, балки Аллоҳдан хотиржамлик ва осудалик тилангиз" (Бухорий ривояти).
Дарҳақиқат, бундай жаннатмакон юрт учун Аллоҳга шукр қилмоқ ва ота-боболаримиз орзу қилган онларга етгазган Роббимга беҳисоб ҳамд айтмоғимиз лозим. Қадрланган, эъзозланган неъмат, албатта зиёдалашиб, хонадонлар қут- баракага тўлади.
Азиз юртдошлар 9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муборак бўлсин ! Тинчлигимиз абадий бўлсин, фаровон юртимизга кўз тегмасин !
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш