Хотира .....
9- май.
Ўтганларни хотирлаш куни.
Биз Ота - онамизни ,яқинларимизни фақат шу куни эслаймизми?
Эслаганда юрагимизни эсадиган кунларни , қувончли кунларни эслаймизми?
Ота онамиз бизни Аллоҳим берган неъматим, омонатим дея тарбиялаб ўстирдилар.Бу ёруғ оламда қолган изим, дуо қилгувчим дея, кўзимнинг оқу - қароси дея умидвор бўлдилар.
Сиз бугун шундай эътиборга қандай жавоб беряпсиз? Хурматли дилбандим: Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйинг.
Гапираётганларида жим туринг
Раъйларини қайтарманг.
Гапларини маъқуллаб туринг.
Уларга ўзингизни ҳокисор тутиб қаранг. Уларга доим мақтаб, яхши кўришингизни айтиб туринг.
Уларга ҳурсандчилик хабарларингизни улашинг.
Ёмон хабарларни олдиларида гапирманг. Улар яхши кўрган кишиларини ва дўстларини мақтанг.
Эришган ютуқларини доим эслатиб туринг.Агар қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туринг
Ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилманг.Ортиқча гаплардан
четланинг, кўп гапирманг. Олдиларида ҳурмат сақлаб ўтиринг
Фикрларини паст ва ноқис санаманг.
Гапларини тугатмасларидан олдин
эшитмасдан туриб кетманг.
Ёшларини ҳурмат қилинг
ва набиралари билан уларни
безовта қилманг. Олдиларида набираларини жазоламанг, бу уларни кўнгилларини оғритади.
Ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қилинг. Ҳузурларида уларга
эҳтиром кўрсатинг. Уларга овозни кўтарманг. Улардан олдин ёки
олдиларидан юрманг.
Таомга улардан олдин қўл узатманг.
Уларни юзларига тик қараманг.
Улар билан фахрланинг, агар улар
шунга лойиқ иш қилишмаган
бўлса ҳам.Олдиларида оёқ
узатманг ёки уларга орқа
қилманг. Ҳар доим уларни
ҳақларига дуо хайр қилинг.
Олдиларида чарчоқ ва
хафалигингизни зоҳир қилманг. Улардан содир бўлган хатоларга кулманг.Ўзлари талаб қилишларидан олдин хизматларини бажаринг.
Доимий равишда уларни
зиёрат қилиб туринг ва уларга
ғазаб қилманг. Улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлатинг.Ўзларига ёқадиган исмлар билан, эркалатиб мурожаат қилинг.Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун қўйинг.....
Ота ва она - ер остига кўмилиш арафасида бўлган ер юзидаги ҳазинадир.Аллоҳ таоло даргохида уларни рози қилиб, жаннатга кириш, Аллоҳ таоло розилигини топиш тадоригини қилинг.Дунёдаги муваффақият, хотиржамлик, мўл ризқ келиши ва балоларни дафъ
қилиниши - ота-онага
яхшилик қилиш билан, уларни ўзингиздан рози қилиш, дуосини олиш биландир.
Учқудуқ туман " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О Тўрақулова