Ҳасад-энг ёмон иллат!

8-05-2023, 20:13 admin Мақолалар 410

Ҳасад-энг ёмон иллат!

Инсондаги энг ёмон иллатлардан бири бу ҳасад қилишдир. Аллоҳнинг берган неъматларига шукр қилмаслик, тақдирига рози бўлмаслик, ҳамиша борни ҳам оз деб нолишлик, ундан юқорилаб кетаётган биродарини кўриб безовталаниш. Унга ҳар хил обрўсизлантирувчи тошлар отиш. Бошқаларни унга қайраш. Ўз манфаати йўлида ёлғон фитналар қилиш. Ҳасаднинг ортидан келаётган ёмонликларни чеки йўқ. Ҳар қандай қабиҳликка таёр ҳасадгўйдан нафақат у кўролмаган киши балки, жамият ҳам зарар кўради. У туфайли фитналарга қўшилганлар ҳам худди удек аламзада ва ичи нафратга тўлиб боради. Ҳасадчи ўзига етган яхшиликлардан хурсанд бўлиш ўрнига, ўзгаларга етган яхшиликлардан азобланади. Ҳасадчи ўзига ишонмайдиган бир омадсиз, мақсадсиз шахсдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло кишиларни ҳасаддан қайтаради: "Аллоҳ у билан баъзингизни баъзингиздан устун этган нарсаларни (ҳасад ила) орзу этманг. Эркакларга ўз касб қилган нарсаларидан насиба бор. Аллоҳдан фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир" (Нисо, 32).
Инсон ўз ҳаёти давомида ўзига етган яхшиликларга қаноат қилиб, ўз бурчини садоқат билан адо этиб бориши керак. Ўзидан кўра садоқатлироқ кишиларга эмас, балки, ўзидан ночорроқ кишиларга назар солишлари ҳасаднинг олдини олган бўларди.
Шуни эсдан чиқармаслик лозимки бугунги кунда кенг ёйилиб, томир отаётган бу иллатдан сақланмоқ керак. Аллоҳнинг буйруғига итоат этмоқ саодатга отланмоқ деганидир. Йўлдан адашмоқ, буйруққа итоатсизлик жаҳолатга юз тутмоқ ва ўзини хароб қилмоқдир. Барчамизни Аллоҳ адашишдан асрасин.

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш