Ёшларни илмга йўналтириш динимиз талабидир.
Қадимдан юртимизда таълим ва тарбия масаласи энг олдинги ўринда турган. Фарзандларини илмли қилиб тарбиялаш хар бир ота-онанинг энг олий орзуси бўлган.
Ислом дини бизларни айнан шунга буюради. Росулуллох с а в илм олишни фарз эканлигини айтганларида, эркакга хам , аёлга хам алохида баробар таъкидлаб "Илм талаб қилиш хар бир муслим ва муслимага фарздир", дедилар/Бухорий ривояти
Демак, қиздир, ўғилдир-фарзандимизни илм олиши, билим пилла пояларидан илгарилиб бориши фарз экан.Хадисда бу илимнинг диний ёки дунёвий бўлиши ажратилмаган.Чукки хар қандай билим инсоният тараққиёти учун хизмат қилади.
Фарзандларимизнинг илм олишга бўлган қизиқишларини янада орттириш учун, уларга ўқитувчилари қўйган "5" баходан ташқари яна қанчалаб манфатлар борлигини эслатиб ўтиш хам фойдадан холи эмас.
Илм ақл нуридир. У инсонларни борлиқни хис этиш, воқийликни идрок этиш, маьнавий ва моддий оламни англашга, тафаккурини шакиллантиришга ундайди.Илм яшаш чироғидир. У инсонларга бахт келтиради, ёруғликка чорлайди ,, жахолатдан йироқлаштиради.Зиёли инсонлар жамиятнинг етакчилари хисобланади.Билим тўғрисида халқимизнинг хам жуда кўп мақол ва иборалари мвжуд .Билим олишнинг эрта кечи бўлмайди, дейди доно халқимиз.Илм олиш игна билан қудуқ қазиш, деб бекорга таъкидламайди. Илм чексиз олам ,, тубсиз қудуқдир.У чек-чегарасиз, уни тўлиқ эгаллашга умрлар етмайди, керагини ўқиш илм сохибининг махоратига, тажрибасига , сабр-тоқатига ва албатта устозу муаллимлар кўрсатмаларига боғлиқдир. Маьрифатга эга бўлмай туриб мақтаниш бу жахолатдир. Шунинг учун донолар айтадики, илм эгарланган отдир, бўлганга дўст, билмаганга душмандир.
Муборак хадисларнинг бирида Пайғамбаримиз с а в ўзи илимни ўрганган ва ўзгаларга хам ўргатган кишини-ўзига сувни сингдириб сўнгра кўплаб ўт-ўланларни ўстирган ерга ўхшатганлар. Илмга эьтироб бермаган кишини эса -мўл ёмғир ёғсада, на сув тўпламайдиган, на экин ўстирмайдиган текисликка қиёслаганлар. Дархақиқат, илм ўрганувчи барчага керакли инсон бўлиб, ундан атрофдагиларга хамиша манфаат етади. Аммо, илмга қизиқмайдиган, бе эътибор кишининг на ўзига ва на бошқаларга фойдаси бўлади.
Хулоса ўрнида бу хизматни бугунги кунимизга таққосласак, мазмун янада ойдинлашади. Айни пайтда, илм ва фан тезлик билан ривожланаётган асрда билимсизлик бу-тараққиётдан орқада қолиш хам демакдир.Шу боис замон билан хамнафас яшаш учун, билимлар оламидан четда қолиб кетмаслик учун, қолоқликка мубтало бўлмаслик учун хам илм эгаллашга жидди жахд қилиш зарурдир.
Юртимизда биз учун яратилаётган шарт-шароитларнинг қадрига етиб, келажакда шу эл корига ярайдиган, халқ манфаатларини ўйлайдиган баркамол инсон бўлиб, жароҳатга қарши курашишимиз эртанги кунимиз учун хам мухим аҳамиятга эгадир.
Камана тумани
"Буюк ипак йўли" мфй отинойиси Н Хусенова.