Инсон капитали--юрт равнақи.
Инсон капитали термини кейинги пайтларда кўп ишлатилаяпти.Инсонни мажбурий ишлатиш деган нотўғри тушунча бўлмаслиги учун бунга ойдинлик киритсак. Инсон капитали--унинг қобилиятлари, билим, малакаси. Инсон капитали- ҳар қандай жамият фаровонлиги ва давлат иқтисодий тараққиётининг асосий омили саналади. Инсон капиталини ривожлантириш--инновацион иқтисодиёт, билимлар иқтисодиёти, инвестициялар, глобал ахборот тизимлари, энг янги технологиялар ва бизнеснинг янги шаклларининг ривожланиши демакдир. Капитал--инглизча сўз бўлиб, инсон ва жамиятнинг турли эҳтиёжларини қондириш учун ишлатиладиган билимлар, кўникмалар тўплами дегани.
Инновацион инсон капиталини яратиш учун мамлакатнинг ҳар бир оиласи ва туғилган фарзандларни кичик ёшидан бошлаб билим олишга йўналтириш, қалбида илмга ҳавас, меҳнатга муҳаббат, рағбат уйғотиш, уларни янги технологиялар даражасидаги билим ва қўлланмалар билан ўқитиш лозим. Билим жамиятимиздаги бор имкониятлардан фойдаланишни, кўникма-малакалар эса ижтимоий тараққиёт ва иқтисоднинг ўсишини таъминлайди. Оила фаровонлиги моддий фаровонлик қаторида оила аъзолари ва фарзандлар саломатлиги, турмуш тарзи соғломлиги, тинчлиги билан белгиланади. Касб-ҳунар, билим, салоҳият, интилиш, қобилият, тажриба--инсон капиталининг муҳим омили саналади. Бу каби фазилатлар ҳар бир ёшнинг шахсий мулкидир. Ёшларни юқори малакали касб соҳиблари қилиб тарбиялаш бугунги янги Ўзбекистоннинг устувор давлат сиёсатига айланди. Ёшлар иқтидорини англаш, тўғри йўналтириш учун қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда, олий таълим билан қамров даражаси 25 фоиздан ошди. Олий таълим муассасалари сони қисқа давр ичида 78 тадан 157 тага етказилди. Сиртқи ва масофавий таълим шакллари жорий этилди. Ҳар қандай инсон капиталининг мукаммаллиги унинг муҳим таркибий қисми бўлган таълим сифатига боғлиқ. Замонавий олий таълимга юртимизда алоҳида эътибор берилар экан, энди дипломга эга мутахассисга эмас, рақобатдош, малакали, иродали, халқпарвар, янги давр руҳига мос фазилатларга эга кадрларга ҳар жойда, ҳар соҳада талаб юқори бўлади. Ўзбекистон ёшлари яратилган, яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиб ўз билим, иқтидор инновация капиталини ватан ривожи, равнақи, тўкинлик, тинчликка сарф этишига ишонамиз. Шу мақсадда Юртбошимиз 2023-йилни--"Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб номлади. Бунинг ижроси сифатида қатор фармон ва қонунлар жорий этмоқда. Бундай имкониятларни тўғри англаб ҳаётга тадбиқ этсак, Ўзбекистон ривожланган ғарб давлатларидан кам бўлмайди.
Хитой давлати ривожланиши учун халқи бир йил маош олмай ишлашга рози бўлган экан. Ўзбекистон фарзандлари эса бутун илм, салоҳиятини ишга солишига ишонамиз ва жадал ривожланамиз.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.