ҚИЛАДИГАН АМАЛГА ЯРАША АЖР-САВОБГА ЭГА БЎЛАМИЗ.

25-04-2023, 00:33 admin Мақолалар 235

ҚИЛАДИГАН АМАЛГА ЯРАША АЖР-САВОБГА ЭГА БЎЛАМИЗ.
Мана ҳозир муборак Рамазон ойида турибмиз. Ҳар бир қиладиган ибодатларимиз учун ажр-савоблар бир неча баробар кўпайтириб берилишини билиб туриб ҳам эътибор қилмасак, лоқайдлик қилсак ўзимизга зулм қилган бўлмаймизи? Ахир беайб Парвадигордир биз бандалар билиб-билмай гуноҳлар қиламиз. Шу кунларда қиладиган амалларимиз, хайр-эҳсонларимиз гуноҳларимизга каффорат бўлишидан Аллоҳдан умидвормиз. Талҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, Ислом ҳақида сўраганларида, у зот унга имон келтириб, беш вақт намоз ўқиш, Рамазон рўзаси, қодир бўлганда закот бериш ва ҳаж қилиш ҳақида айтдилар. Сўровчи эса: "Зиммамда булардан бошқаси ҳам борми?" деб сўради. Пайғамбаримиз: "Йўқ, аммо нафл қиладиган майли", дедилар. Бояги киши" Аллоҳга қасамки, шуларга қўшимча ҳам қилмайман, камайтирмайман ҳам", деб ортига қайтиб кетди. Шунда Пайғамбар алойҳиссалом: "Агар рост сўзлаётган бўлса, нажот топади", дедилар.(Мутаффақун алайҳ). Рўза тутган киши рўзанинг савобини олади, зиммасидаги фарзни адо этган бўлади. Ҳар бир инсонни намозни ўз вақтида адо этиш ҳам зиммасидаги фарздир. Ҳеч бир банда қиладиган садақалари билан, ибодатлари билан мағрурланиб бошқаларга паст назар билан қарамаслиги лозим. Агар банда ҳавойи нафсга эргашса, ўз билганидан қолмаса, нажот топиши мушкул бўлади. Бундай инсонлар ҳақ йўлдан йироқлашади. Аллоҳ ҳар биримизни қиладиган амалларимизни қабул айлаб, жаннат билан мукофотласин.

Кармана тумани Дўрман МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш