Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ илми ила Аллоҳ ризосини ирода қилгувчи имом

10-09-2017, 08:29 admin Мақолалар 1 947

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига, у кишининг мазҳабига қарши баъзилар томонидан аҳли раъй, яъни ўз фикрини нассдан устун қўювчи, заиф ҳадислар ривоят қилгувчи деб таъналар қилган бўлсалар, Имомнинг айрим мазҳаб давомчилари тарафкашлик туфайли(Ийсо алайҳиссаломнинг ерга тушганларида ҳанафий мазҳабида бўлишлари, Хизр алайҳиссаломнинг ҳам Абу Ҳанифадан таълим олганлари каъби. Бу ҳақида ҳали қуйида батафсил маълумот берамиз) ёлғон яшиқ, асоссиз бўрттирилган мақтовларни келтиришади. Аслида эса, Абу Ҳанифадек тақводор, пархезкор, Аллоҳнинг каломини теран фаҳмловчи, суннат билимдони бўлган инсон бундай ошиқча мақтовларсиз ҳам керакли таҳсин ва эътирофга сазовор инсон бўлган.
Қуйида биз етук ҳанафий олими Абдулҳай Лакнавийнинг Бурхонуддин Марғинонийнинг “Ал Ҳидоя” асарларига ёзган шарҳларидаги Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз:
ИМОМ АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ
Насаблари:
Нўьмон бин Собит бин Зутий. Боболари Зутий Қобулдан, бир ривоятда эса Термиздан ҳам дейилади. Абу Ҳанийфа бу кунялари. Ибн Халликон Имом саҳобалардан тўртталарини кўрганларини зикр қилган, улар:
Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳу, у зотни Басрада кўрганлар;
Куфада Абдуллоҳ бин аби авфа,
Мадинада Саҳл ибн Ассаидий,
Маккада Абу Туфайл Омир бин Восила розиёлллҳу анҳум ажмаийн. Ибн Ҳажар Асқалоний(Саҳиҳул Бухорийни шарҳлаган ҳофиз, Фатҳул Борийнинг соҳиби) раҳимаҳуллоҳ:
Имом, яъни Абу Ҳанифа - Ибн Авфодан битта ҳадис, Анас ибн Моликдан иккита ҳадис ривоят қилганлар деб айтади. Алий ал Қори “Шарҳ ан-нухба”да “Тўғриси шуки, Имом саҳобалардан ҳеч кимдан ривоят қилмаган, чунки ўша вақтда ёшлари жуда кичик бўлган”, деганлар.
У зот ўта тақводор, обид, зоҳид эдилар, Аллоҳ таьолодан қаттиқ қўрқувчи, кўп сукут сақловчи, жуда кўп илтижо қилгувчи эдилар, каромат ато этилган эди, тўрт минг устоздан таьлим олганлар.
Хатиб ал Бағдодий тарих китобларида шундай зикр қиладилар:
Абу Ҳанифа тушларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини ковлаб, суякларини кўксига тўплаётганини кўради, Ибн Сириндан тушнинг таьбирини сўраганида, айтадики:
“Бу тушни кўрган инсон олдин ҳеч ким эга бўлмаган илмга бўлади”, деганлар. Рабийь Шофеъийдан ривоят қилади:
“Одамлар фиқҳда Абу Ҳанийфанинг боқимандаси”, дейди. Абу Убайд Имом Шофеьийдан ривоят қилади:
“Кимда ким фиқҳни ўрганмоқчи бўлса, Абу Ҳанифани маҳкам ушласин”. Яҳё бин Муъийн айтади:
“Ҳақиқий фиқҳ Абу Ҳанифанинг фиқҳи, инсонлар фақат Абу Ҳанифани мазҳабини ўрганишар эди”. Абдуллоҳ бин Муборак Суфён Саврийдан “Нима учун Абу Ҳанифанинг ҳатто душманларини ҳам ғийбат қилганини эшитмаганман?”, деб сўради. Суфён ас Саврий:
“Имом яхшиликларини бекорга кетгазишни истамайдилар”, деб жавоб қайтарганлар. Имом эллик беш марта ҳаж қилганлар, қирқ йил хуфтон намозини таҳорати билан бомдод намозини ўқидилар, бир ракъатда Қуръонни хатм қилган, кечалари қўшнилари йиғлаганларини эшитишар эди. Абдуллоҳ бин Муборак:
“Имом қирқ йил бир таҳорат билан беш вақт намозни ўқиган”, дедилар. Ҳасан бин Амора Абу Ҳанифани ювишда:
“Аллоҳ сизни мағфират қилсин, ўттиз йилдан бери ифторлик қилмасдан рўза тутдингиз, қирқ йил кечаси ёнбошлаб ётмадингиз”, дедилар. Ибн Халликон айтади:
Бу кишини тақвосида, динида, вараъсида шубҳа қилинмайди. Ибн Ҳажар: Имомни ёмонловчилар душманлар айтган ёки ёзган нарсага кўр кўрона эргашишган, агар тенгдошлар айтишган бўлса, бу гаплар эътиборга олинмайди, айниқса, мазҳаб туфайли ҳасад қилганлиги сезилса, ҳасаддан Аллоҳдан ўзга ҳеч ким сақламайди. Имом Заҳабий ҳам шундай деганлар. Аттож ас Сибкий айтади:
Ўтган уламоларни ҳузурида одоб сақлагин, ҳаргиз, сўнгра ҳаргиз Абу Ҳанифа ва Суфён Саврий иттифоқ қилишган масалани қабул қилишдан бўйин товламагин.
Имом ал Ғаззолий айтади:
“Абу Ҳанифа кўп ибодат қилгувчи, тақводор, Аллоҳни танувчи, ундан қўрқувчи, илми билан Аллоҳ таъолони юзини ирода қилувчи эдилар”.
Имом Шофеъийни эргашувчиларидан ажабланарли бир ҳолат борки, улар қандай қилиб ўзларининг имомлари таълим олган имомни ёмонлашади? Бу ҳолат ўзларини мазҳаббошларини ёмонлашдан бошқа нарса эмас.
Шиъроний “Мийзон”да айтади:
“Агар Имом Молик ва Имом Шофеъийга эргашувчилар инсоф қилишса, мазҳаббошлари Абу Ҳанифани мақташларини эшитишганда эди, имомни бирорта қавлларини заифга чиқаришмас эдилар. Имом Шофеъий Абу Ҳанифанинг қабри ёнида (ҳурмат қилиб)бомдод намозида қунут қилишни тарк қилган. Бу ҳолат имом Шофеъийни эргашувчиларига Абу Ҳанифа билан одоб сақлашга бир омил бўла олади”.
Дуррул мухтор китобида зикр қилинган “Ийсо алайҳиссалом (ерга тушсалар)Абу Ҳанифани мазҳаби билан ҳукм қилади”, дейилган қавл асоссиздир. Ҳофиз Суютий:
“Ийсо алайҳиссалом тўрт мазҳабдан бирортаси билан ҳукм чиқаради дейилган ривоят далилсиз, ботилдир, қандай қилиб пайғамбар мужтаҳидларга тақлид қилсин?!”.
“Балки, ўзи ижтиҳод қилиб ҳукм чиқаради, ёки бизни шариатимизни осмонда бўлган вақтда ўрганиб, Қуръонни ўқиб ундан тўғри ҳукм чиқариши мумкин”. Алий Қори Суютийнинг гапларига қўшилиб, шундай дейди:
“Ийсо алайҳиссалом Абу Ҳанифага эргашишлари ҳужжатсиздир, Ийсо алайҳиссаломга ваҳий ҳам келишлиги мумкин. Тўғри, Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин бошқа пайғамбар келмайди, лекин бизда у кишига ваҳий тушмайди деган қатъий далил йўқ”.
Яна шундай тўқималардан “Ҳизр алайҳиссалом Абу Ҳанифа ҳаётлик вақтларида у кишидан ўттиз йил таълим олган, вафот этгандан кейин қабри ёнида таьлим олган”, деган қавл.
Алий Қори айтади:
“Албатта Ҳизр алайҳиссалом Аллоҳ таъолонинг бандаларидан бир бандадир, у ҳақида шундай марҳамат қилади:
آتيناه رحمة من عندنا وعلمناه من لدنا علما
Биз унга ўз даргоҳимиздан раҳмат(пайғамбарлик)ато этган ва ўз ҳузуримиздан илм берган эдик.(Каҳф сураси 63-оят)
Ҳизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга таьлим берганлар, қандай қилиб Абу Ҳанифага шогирд бўлиши мумкин?”.
Имом Маҳдий ҳам Абу Ҳанифага эргашади дейилган сўзлар ҳам бор, бу ҳам нотўғри.
Алий қори айтади:
Имом Маҳдий мутлақ мужтаҳиддир,тақлид қилишлиги мумкин эмас,шайх Ибн арабий шундай деганлар:
Имом маҳдий қиёсни татбиқ қилишлиги мумкин эмас,у фақат Аллоҳ таьоло юборган фаришта орқали ҳукм чиқаради.
Яна Абу Ҳанифани фазилатлари ҳақида ушбу ҳадисларни зикр қилишган:
إن آدم إفتخر بى وانا افتخر برجل من امتى اسمه نعمان وكنيته ابو حنيفة
Яьни:Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
“Албатта, Одам мен билан фахрланади, ва мен умматимдан исми Нўмон, куняси Абу Ҳанифа бўлган киши билан фахрланаман.
أن سآئر الأنبياء يفتخرون بى وانا افتخر بأبى حنيفة من أحبه فقد أحبنى ومن ابغضه فقد ابغضنى
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
Ҳамма пайғамбарлар мен билан фахланишади, ва мен Абу Ҳанифа билан фахрланаман, кимда ким уни яхши кўрса бас, мени яхши кўрибди, уни ёмон кўрса мени ёмон кўрибди.
فى أمتى رجل اسمه نعمان وكنيته ابو حنيفة هو سراج امتى هو سراج امتى هو سراج امتى
Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар:
Умматим ичида бир киши бор, унинг исми Нўмон, куняси Абу Ҳанифа у умматимнинг чироғи, умматимнинг чироғи, умматимнинг чироғи.
Ибн Жавзий айтади:
Бу ривоятлар саҳиҳ бўлмаган тўқимадир. Имом Заҳабий, ҳофиз Суютий, ибн Ҳажар Асқалоний, шайх Қосим Ҳанафийлар ҳам шунга иттифоқ қилишган.
Имом Абу Ҳанифани фазилатларига ишора қилувчи санади саҳиҳ бўлган ҳадислар бор,
Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.
أن النبي صلى الله عليه وسلم وضع يده على سلمان فقال:لو كان الإيمان فى الثريا لناله رجال من هؤلاء
Пайғамбар алайҳиссалом қўлларини Салмон форисини устига қўйиб айтадилар:
“Агар иймон юлдузда бўлса ҳам, мана булардан бўлган кишилар унга етишар эди”.
"هؤلاء"Бу сўз исм ишорани кўплиги бўлиб, ишора қилинган шахс бу Салмон форсий розиёллоҳу анҳудир, аҳли ажамларнинг ҳаммаси ҳам тушинишлик мумкин, албатта Абу Ҳанифани боболари форс миллатига мансуб бўлган.
Ҳофиз Суютий айтади:
Икки имом ривоят қилган ушбу ҳадисдан Абу Ҳанифага ишора бордир. Суютийнинг шогирди аллома Шомий айтади:
Устозимиз ҳадисдаги айтган мурод бу Абу Ҳанифа эканлигига шак-шубҳа йўқдир, чунки форслардан ҳеч ким у киши эришган мақомга эришмаган. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу саҳоба бўлганликлари учун Абу Ҳанифадан афзал бўлганлар, лекин илмда, ижтиҳодда, динга тарғиб қилишда, китоблар таьлиф қилишда Абу Ҳанифачалик бўлмаганлар, баьзида мартабаси паст инсонларда яхши хислатлар топилиб унданда афзал кишиларда топилмаслиги мумкин.
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: ترفع زينة الدنيا سنة خمسين ومائة
Дунёнинг зийнати бир юз элликинчи йилда кўтарилади. Шамсул аимма ал Курдий “Бу ҳадис Абу Ҳанифа ҳақидадир, чунки у ўша йили вафот этган”, деган.
Ибн Абдулбар айтади:
Абу Ҳанифа ҳақида ёмон сўз айтма, у ҳақида ёмон сўз айтганларга ишонма, Аллоҳга қасамки, мен ундан билимли, тақволи, афзал кишини кўрмаганман.
Бани Умайянинг охирги халифаси Марвон ибн Муҳаммадни даврида ироқликларнинг амири Язид бин Ҳубайра имомни куфага қози қилмоқчи бўлади, имом бош тортадилар, ҳар куни 10 даррадан 100 дарра уришади, фойдаси бўлмагач, озод қилишади. Абу Жаъфар ал Мансур имомни Куфадан Боғдодга кўчириб олиб келиб, қозиликка тайинламоқчи бўлади. Лекин, имом бош тортади, Абу Жаъфар тайинлашликка қасам ичади, имом ҳам қози бўлмасликка қасам ичади. Натижада имом зиндонбанд қилинади. Абу Ҳанифа мен қозиликка лойиқ эмасман дейди, шунда Мансур ёлғон гапираяпсиз дейди, Абу Ҳанифа:
“Қандай қилиб ёлғончини қози қилмоқчисиз!”, деб жавоб қайтарганлар.
Ал Хатиб баъзи ривоятларда “Мансур имомни мажбурлаб қози қилганлигини зикр қилади, икки кун қози бўлиб касал бўлган, олти кун ётиб вафот этганлар”, дейди.
Имом ҳижрий 80 - йилда тавуллуд топганлар, Ҳофиз ибн Ҳажар 70, 71, 61- йилларда туғилгалар, деган ривоятларни ҳам зикр қилганлар.
Ҳижрий 150-йил ражаб ойида вафот этганлар, жанозаларини Ҳасан ибн Мансур ўқиган, эллик минг атрофида одам жанозаларига қатнашган, ҳозир қабрлари Боғдодда, зиёрат қилинади. Саҳиҳ ривоятларда зикр қилинишича, имом ўлимини сезган вақтида сажда қилиб, шу ҳолатда вафот этганлар.
Аллоҳ таъоло жаннати фирдавсдан ато қилган бўлсин, омин!

Имом Бурҳониддин Марғинонийнинг “ҲИДОЯ” асарига Абдулҳай Лакнавийнинг шарҳидан таржима қилинди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш