Қадринг ва қаддинг баланд бўлсин, она Ватаним!!!

15-04-2023, 14:08 admin Мақолалар 321

Қадринг ва қаддинг баланд бўлсин, она Ватаним!!!
Мана неча кундирки, юртимизда янгиланаётган Конституциямизга киритилаётган ҳуқуқий ўзгаришлар тарғиботи давом эттирилмоқда. Фуқароларимизнинг ҳақ- ҳуқуқларининг ҳимоясини янада мустаҳқамловчи моддалар ва нормалар киритилиши кўзда тутилаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси учун 30- апрел куни ўтказиладиган референдумда иштирок этиш тарғиботи турлича кўнгилочар тадбирлар, таниқли арбоблар ва маданият вакиллари билан учрашувлар, маданий ва спорт тадбирлари, миллий қадриятларимизни ифодаловчи сумалак сайли, ўзбек каштачилик, қуроқчилик, қўл меҳнати намуналари асосида ташкил этилган тадбирларда ўз ифодасини топмоқда.
11- апрел 2023 йилда Янгиқўрғон ҳудудидаги Сарбозор, Чорвоқгузар ва Навкар маҳаллалари биргаликда ташкил этишган " Аёли эъзозланган юрт" мавзусидаги маданий тадбир ва сумалак сайлида республика, вилоят ва туман бўйича меҳмонлар қатнашишди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг ташрифи йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Сенат раиси Танзила Норбоева нуроний онахонлар билан суҳбатлашиб уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Маҳаллалардаги янгиликлар билан танишди..
Ижтимоий ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашди. Янгиланаётган Конституциямизга киритилаётган ҳуқуқий ўзгаришлар ҳақида, қонунчилигимизга киритилаётган янгиликлар ҳақида батафсил тушунча берилди . Юрт тинчлиги, жамиятимиз ривожининг асоси бўлган оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш, хонадонларимиз ободлиги ва осойишталигига масъуллик, юртбошимиз бошчилигида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида суҳбатлашилди.
Муборак Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Агар менинг берган неъматларимга шукр қилсаларинг албатта уни сизларга зиёда қиламан"
(Иброҳим, 7-оят).
Бошқа бир оятда:
“Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, ҳеч қачон саноғига ета олмайсизлар” (Иброҳим, 34-оят) деб марҳамат қилинган.
Биз танимизнинг сиҳатлиги, диёримизнинг тинчлигию осудалигини Аллоҳ таолонинг бизга берган улуғ марҳаматидан деб билиб, шундай азиз ватанда яшаётганимизга шукр қилиб, қадрига етишимиз лозим.
Айрим мамлакатларда очлик ҳукм сураётган, табиий офатлар, давлатлараро низолардан жабр чекаётган бир пайтда биз , алҳамдулиллаҳ , тинч ,обод, тўкин- сочин юртда яшаяпмиз. Бунинг шукронасини айтиб адо қилиб бўлмайди.
Ношукурлик бор жойдан меҳр-оқибат, инсоф- диёнат қочади. Буни ҳар биримиз тўғри англашимиз керак. Ҳар бир қарич ер, тупроқ биз учун қанчалар азиз. У бизнинг ватанимиз, бизнинг оиламиз, унга киндик қонимиз тўкилган. Шундай муқаддас заминимиз борлигидан шукроналар айтсак арзийди.
Юрт тинч бўлса, оиламиз тинч, болаларимиз соғ-омон бўлса, бундан ортиқ бахтнинг бўлиши мумкин эмас.
Илоҳим ҳамиша юртимизда тинчлик , осойишталик файз-барака барқарор бўлсин, жаннатмакон юртимизни асраш, авайлаш, Аллоҳ таоло берган неъматларни қадрига етиб, ҳар нафасимизни шукроналик билан олиш, муқаддас заминимизнинг гуллаб яшнаши учун имконимиз борича ҳисса қўшиш барчамизга насиб этсин!!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш