Истиқлол неъмати
Ҳа, умр оқар дарёга ўхшайди. Ҳа демай мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги ҳам нишонланади. Аллоҳга шукроналар бўлсинки, азиз юртимизда байрамлар кўп. Халқимизнинг бир гапи бежиз айтилмаган: “Бу юртда юрсанг, олдингдан бир аза чиқса, ортидан ўнта тўй чиқади”. Бу неъматнинг эса қанча кўп шукронасини қилсак ҳам адо этолмаймиз.
Байрамлар инсонларга қувонч ва хурсандчилик келтириши билан бирга ўтиб бораётган умримизни ҳисоб-китоб қилишга ҳам ундайди. Бундан йигирма олти йил олдин собиқ иттифоқда биринчилардан бўлиб, муҳтарам биринчи президентимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилган эди. Ўшанда бу юртнинг тезда дунё миқёсида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлишини кўплар хаёлига ҳам келтиролмаган эди. Сир эмас, совет даврига ўрганиб қолган айрим юртдошларимиз ўша йиллари ҳатто “истиқлол” деган сўзни ҳам ўзига сингдиролмай юришди. Боқимандалик кайфиятидан чиқолмай, “энди бу ёғи нима бўлади?” деганлар ҳам бор эди.
Аллоҳга шукрлар бўлсин, истиқлол туфайли халқимизга бир-бир имкониятлар эшиги очилди. Тез орада автомобил ишлаб чиқарувчи йигирма саккизта давлатнинг бирига айландик. Ҳозирги кунда кўчаларимиз ўзимизда ишлаб чиқарилган автоуловлар билан тўла. Дўконларга кирсангиз, сотувчиларнинг: “Олаверинг, ишончли, ўзимизда ишлаб чиқарилган” деган сўзлари кишини қувонтиради. Очиғи, собиқ тузум пайтида дунё харитасида Ўзбекистон деган юрт борлигини кўпчилик билмас эди. Бугун дунёнинг кўплаб давлатларида байроғимиз ҳилпираб турибди. Бундай ютуқлардан қандай фахрланмаслик мумкин!
Истиқлол туфайли динимиз, миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Масжид ва мадрасаларнинг қулф осиғлиқ эшиклари очилди. Бугун ўндан ортиқ олий ва ўрта-махсус диний таълим масканлари, институт ва университетлар ёшларни ўз бағрига олмоқда, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан улуғ аждодларимиз илмий меросини келажак авлодларга етказиш мақсадида илмий марказлар ва Бухоро шаҳрида “Мир Араб” олий мадрасаси очилди. Икки мингдан зиёд масжидларимиз юртимиз мўъмин-мусулмонларининг эмин-эркин ибодат қилишлари учун эшиклари очиқ. Ҳар йили минглаб юртдошларимиз эмин-эркин ҳаж ибодатини адо этиб қайтяпти. Мамлакатимиз кундан-кунга чирой очиб боряпти. Замонавий иншоотлар, обод этилаётган зиёратгоҳлар юртимиз кўркига кўрк қўшмоқда.
“Истиқлол”имиз йигирма олтига тўлди. Йигирма олтита довондан, қанчадан-қанча синов ва машаққатлардан ёруғ юз билан ўтдик. Тан олиш керак, буларнинг бари ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бу эзгу ишлар ортида танти, меҳнаткаш, тинчликсевар халқимизнинг заҳматлари, раҳбариятимизнинг оқилона сиёсати турибди. Қанчадан-қанча ўзини “Мустақилман!” деб юрган юртларда қирғинбарот урушлар, халқ норозилиги, тажовузкорликлар бўлиб турибди. Ёш болалар ва қарияларнинг ўлими, аёлларнинг зўрланиши-ю, хўрланишини айтмайсизми. Энди юртимизнинг гуллаб-яшнаши ва биргина юртимиздаги тинчлик учун Яратганга қанча шукрона қилсак шунча оз.
Боласи йигирма олтига тўлган ота-онани бир тасаввур қилинг. Фарзандининг бўй-бастига боқиб, қанчалик қувонади. Орзу-армонларини энди унинг камолида кўради. “Яратган сени ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан асрасин”, дея холис дуолар қилади. Бугун биз ҳам истиқлолнинг йигирма олти йиллигини нишонлаётган Ватанимиз ҳуснига боқиб, чин кўнглимиздан унинг ривожини сўраб, дуо қилайлик.
Умрни оқар дарёга қиёслашлари бежиз эмас. Куни кеча деҳқонларимиз ғалла хирмонини кўтарганидан хурсанд эдик. Остонада куз, пишиқчилик мавсуми бошланади. Олдинда қиладиган ишларимиз, йиғиб-териб оладиган ҳосилларимиз мўл. Аллоҳ таоло ишларимизга, халқимизнинг ризқи бўлмиш хирмонларимизга барака берсин, яқинлашиб келаётган “Мустақиллик байрами” ва “Ийди Қурбон” байрамлари ҳаммамизга муборак бўлсин!

Хатирчи туман “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди
имом хатиби Б.Ҳакимов