Одоб, ахлоқ--инсон зийнати, миллат кўрки.
Одобу ахлоқда, закий ва билимдон, қобилиятли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодда тарбия топган фарзанд ота-онасининг, шу билан бирга давлат ва жамиятнинг ҳам бойлигидир. Чунки, оилада шахс сифатида камол топган фарзанд жамиятга ҳам нафи тегади. Оила--ахлоқли, илмли, одобли ўғил-қиз тарбиялайдиган маскан. Оилада гўзал хулқ билан тарбияланган фарзанд келажакнинг мустаҳкам таянчидир. Шунинг учун оилада фарзанд туғилишидан бошлаб, ақли закий бўлгунча ота-она, бобо-буви тарбиясида бўлади. Уйдан оладиган тарбия нуқсонсиз бўлиши учун катталар тарбияли бўлиши лозим. Катталардан олган тарбияси, яхши хулқ, одоби, ақл-фаросати сабаб ҳаёт сабоқларини яхши англайди, теран фикрлаб ҳаётда иш юритади. Натижада раҳмат олиб келади. Оиладаги тарбия нуқсонли бўлса, фарзанд келажаги пойдевори дарз кетган ҳолда улғайса, жамиятдаги ўрни, иши ҳам нуқсонли бўлади. Катта ҳаётий тажриба, илм салоҳияти, обрў-шаъни, ўзининг намунавий хулқи билан фарзанд тарбиялаганлар оиласидаги фарзанд ҳаётда шарафга эга бўлади. Аксинча, тарбиясида нуқсонлар, кемтиклар, салбийликлар билан улғайган фарзанд қалби қашшоқ бўлади. Келажакда ичувчи, чекувчи, одобсиз, билимсиз, ҳатто ота-онага қўл кўтарадиган ноқобил шахслар бўлиб етишади. Ўз навбатида уларнинг фарзанди ҳам ўзларидек бўлади, чунки, фарзандларига берадиган яхши хислатлардан, одобу илмдан юраги бўм-бўш бўлади.
Шу сабаб қадимдан бола тарбиясига эътибор кучли бўлган. Буюк дониш аҳли бу ҳақда кўп ва хўп ёзиб қолдиришган: "Фарзандларингиз уятчан бўлиши уларнинг келажакда яхши феъл-атворли бўлишидан хушхабардир". Абу Ҳомид Ғаззолий. " Бола қалби мисоли беғубор тахта, унга ҳар қандай тасвирни осонгина чизавериш мумкин". Жалолиддин Даввоний.
"Одоб недир? дея сўрадинг. Билгил, одоб ҳар одобсизнинг одобсизлигига сабр-бардош қилмоқдир". Ж. Румий.
" Боғбон иш пайтида бўлмаса андак,
Ҳар томонни босиб кетар тиканак ". Хисрав Деҳлавий.
Одоб, ахлоқ, одамийлик дурдонасидан қанча намуна келтирсак, тарбия учун камдек. Буюклар ҳикматига амал қилмасак, ҳаётда тиканаклар кўпайиб кетади. Бу эса оила ва жамиятнинг заволи. Оқибат тиканлар юлиниши, тозаланиши керак бўлади. Ана шундай ҳол юз бермаслиги учун оила тарбиянинг мукаммаллиги намойиши, мустаҳкам пойдевори бўлиши керак. Чунки, бола оилада эътиборсизлик, ёмонликлар ичида ўсса бадбахтликка юз тутади, алалоқибат ҳалок бўлади. Аксинча, қалби эзгулик, илмга ташналик, одоб, яхшилик билан нақшланиб улғайса, меваси гўзал бўлади, дунё ва охират саодатини ота-онаси ҳамда ўзи топади. Фарзанднинг гуноҳ юки ота-онада бўлади, мукофоти ҳам. Аллоҳ Каломида: " Эй мўминлар, сиз ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни дўзахдан сақлангиз",-деб огоҳлантиради.(Таҳрим сураси)
Тарбия оилада қанча эрта бошланса, самараси шунчалик яхши бўлади. Яхши фарзанд ота-она учун дўзахдан парда бўлади. Давлат, жамият равнақи бўлган одобли, зиёли фарзанд миллат ғурури, шаънидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сиз одамларни мол-дунёларингиз билан мамнун қила олмайсизлар, балки очиқ юз ва яхши хулқларингиз билан миннатдор қилишларингиз мумкин",-дея огоҳлантиради.
" Ҳаё иймондандир"-ҳар оилада ҳаёли, иймонли, зукко, фаросатли, шижоатли фарзандлар улғайсин. Комил шахсдек бойлик билан давлатимиз бой бўлсин. Фарзанд тарбиясида барча эътиборли, сергак бўлишини истаймиз. Чунки, яхши, қобил, илмли фарзанд-қалб, умр безаги. Янги Ўзбекистон равнақи учун, юксалиши учун фарзанд тарбиясида оила, боғча, мактаб, олийгоҳ, имому, отинойилар масъулдир. Масъулият юки мукофотли, самараси тотли бўлсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.