ОЙЛАР СУЛТОНИ РАМАЗОН МУБОРАК!

30-03-2023, 16:57 admin Мақолалар 419

ОЙЛАР СУЛТОНИ РАМАЗОН
МУБОРАК!
Мана Аллоҳ таоло файзу барокотини ёғдирган ой ибодату тақвода мусобақа кунлари, саховату мурувватнинг айни фурсати ойларнинг султони Рамазон шариф кириб келди.Аллоҳ таоло эаммамизга бу ойни муборак қилсин.Унда кўплаб савоб ишлар қилиш гунохларига тавба қилиш чиройли хулқларга одатланишни, Рамазон рўзасини фарз қилиниши хақида шундай дейди"Эй, иймон келтирганлар сизлардан олдинги (Уммат)ларга фарз килингани каби сизларга хам рўза тутиш фарз қилинди шояд (у сабаби)тақволи бўлсангиз ".(Бақара сураси 183-оят. Рўза кадимий ибодатдир.Рўза тутувчида тақво гунохлардан тийилиш сифати пайдо бўлади.Рўза билан тақво хосил бўлса, банда Киёматда Тақводорлар жамосига қўшилади.Чунки кўп рўза тутиш тақводорларнинг шиоридир.Рўза ибодатида риё бўлмайди.Тонга яқин хеч ким кўрмайдиган вақтлар сахарлик қилади, кундузи эса хамма катори юраверади.Рўза -Аллоҳ билан банда орасида сир бўлган ибодатдир.Хеч кимсиз,ёлғиз ўзи қолганида хам рўзадор Аллоҳ таоло кўриб турганини хис қилиб бирон нарса емайди.Анашулар-рўза Аллоҳ учун тутилишининг белгисидир.Шунинг учун хам ёлғиз Аллоҳ учун бўлган ибодатнинг мукофотини Аллоҳ таолони ўзи беришга ваъда килади.Рўза ибодати Жаннатдаги Райён эшигининг калитидир.Жаннатга киришнинг ўзи бир катта саодат.Аммо ўша жаннатга Парвардигори оламнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлиб махсус таёрлаб куйилган эшикдан кириш яна бир ўзгача бахт ва шарафдир.Бу эшикдан эса фақат рўзадор бўлганлар кира олади. Рўзанинг бошқа ибодатларда бўлганидек хам рухий хам жисмоний фойдалари бор.
Рўза:
-Аллоҳ таолонинг розилиги, рахмати ва мухаббатига сазовор этади.,
-ахлоқни гўзаллаштиради.
-калбни юмшатади.
-кишини саховотли, шафқатли, сабрли бўлишга, неъматлар кадрини бўлишга ургатади.
-куз ёшини кучайтиради.
-дуолар қабулини тезлаштиради
-Жаннатнинг Райён эшигидан киришга васила бўлади.
-зехнни кучайтиради хотирани яхшилайди.,
-ошказон, жигар, буйрак каби азоларнинг бузилишини таминлайди
-шайтонни заифлаштиради.
-вужуд саломатлигига ёрдам беради.
Булар Аллоҳ таоло бизга икром этган тенгсиз ибодатларидир.Рўза Раббимизнинг буйруғидир.Аллоҳ барчамизга Рамазон ойида рўза тутиб ибодатга қоим бўлишни насиб айласин.Ойнинг фазилатларидан бахраманд этсин.
Бўғирдок МФЙ отинойиси Миртазаева Робия
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш