Шаввол ойи муборак.

12-05-2022, 00:27 admin Мақолалар 357

Шаввол ойи муборак.

Мана, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг инояти билан Рамазон ойи поёнига етиб, яна бир фазилатлик ой бўлмиш шаввол ойи кириб келди.  Дарҳақиқат, Шаввол ойи ҳам фазилатли ва барокатли ойлардандир. Бу ойда соғлиги ва имкони борлар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру савобларга эга бўлишлари ваъда қилинган.
   Шаввол ойи кирганда рўза тутишнинг фойдаларидан яна бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорот бўлади. Қолаверса, бир ой Рамазонда рўза тутиб, бирдан ўзини овқатга уриш ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан анча оғир бўлади. Табиблар ҳам бир ой рўза тутган кишиларнинг овқат истеъмолини аста-секин кўпайтиришларини тавсия қилишган. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз, вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради.Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Рамазон рўзасидан айрим кунларни тутолмаган киши  аввало  қазосини тутиши, шундан кейин нафлга киришиши зарур.Зеро, фарзлар мукаммал бўлмасдан, нафл ибодатини қилиш мақбул эмасдир.

       Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам: ”Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий).  Ибн Умар Розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: ”Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади, “ деганлар (Имом Табороний  ривояти).

Канимех тумани Зафарабод мфй отинойиси С. Салимова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш