Қурбонлик –улуғ ибодат

28-08-2017, 11:40 admin Мақолалар 1 789

Қурбонлик –улуғ ибодат


“Қурбонлик” қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. У шариатимизга иккинчи ҳижрий санада киритилган.
Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожиб.
Қурбонлик қилиш хур, оқил,муқим ва закот мисобига молик бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади.
Қурбонлик вожиб амал эканига далиллар:
Аллох таоло Кавсар сурасида:

“Албатта, Биз сенга кавсарни бердик. Бас, Роббинга намоз ўқи ва жонлиқ сўй”, деган. (1-2 оятлар)
Уламоларимиз ушбу ояти каримадаги “намоз”дан мурод қурбон хайити намози, “жонлиқ” дан мурод қурбонликка сўйиладиган хайвон, деганлар.

Ҳадиси шарифда келади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Арафотда турган эдик. Мен у зотнинг “Эй одамлар, хар бир уй ахлига хар йили бир қурбонлик лозимдир”, деганларини эшитдим”.

“Сунан” эгалари ривоят қилишган.
Қурбонликни тартиблари қуйидагича:
У бир кишидан битта қўй, етти киши номидан бир бош қора мол ёки туя сўйилиши, бир кишига еттитадан бир улишдан кам бўлмаслиги шарти билан.
Шериклик бўлиб қурбонлик қилганда гўшт ораларида чамалаб эмас, тортиб тақсимланади , калла-пойча ва териси тортиб тақсимланмайди, садақа қилинади.
Қурбонликга жонлиқ ийд намозидан сўнг сўйилади. Бунга далил: Баро разияллоху анхудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайхи васаллам:

“Албатта, ушбу кунимизда энг аввал бошлайдиган нарсамиз намоз ўқишимиздир. Сўнгра қайтамиз ва қурбонлик сўямиз. Бас, ким шундай қилса, бизнинг суннатимизни топибди. Ким ундан олдин сўйса, ўз ахлига гўшт тақдим қилибди, холос. Ибодатдан ҳеч нарса йўқдир”, дедилар.Абу Бурда сўйиб бўлган эди. Бас, у:
“Менинг мусиннадан яхшироқ жазаъам бор?” деди: (мусинна-қурбонлик қилишга яроқли беш ёшли туя, икки ёшли қорамол, бир ёшли қўй-эчки; жазаъа- қурбонлик қилишга яроқлик олти ойга тўлиб, бир ёшга етмаган қўй)
“Уни сўй! Аммо сендан кейин бирор кишидан кифоя қилмас”, дедилар у зот”.

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган келаси ҳадисда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:”Мусиннадан бошқани сўйманглар. Фақат сизга қийин бўлиб қолгандагина қўйнинг жазаъасини сўйсангиз бўлади”дедилар.

Қурбонликнинг охирги вақти учинчи куннинг қуёш ботишидан сал олдин. Бирор сабаб билан ушбу кунларда қурбонлик қилолмасдан қолган киши, бунинг қазосини ўша ҳайвоннинг ўзини эмас,қийматини садақа қилиш билан адо этади.
Имкони бор одам камида бир ёшли қўй ва эчки қурбонлик қилиши керак, камбағаллиги туфайли имкон тополмаса, олти ойлик жуссаси катта қўй ҳам кифоя қилади. Қора молдан икки ёшли, туядан беш ёшлиги яроқли ҳисобланади.
Қурбонликка айланбош, шохсиз, бичилган ва қўтир ҳайвонларни сўйса бўлади. Аммо ўта озғин ва сўядиган жойга юриб бора олмайдиган чўлоғи бўлмайди. Шунингдек, қулоғи, кўзи, думбаси ва думининг учдан бири ва ундан кўпи кетгани ҳам бўлмайди. Бунинг далили: Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас: ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон, беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон, чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон ва илиги қуриган озғин ҳайвон”, дедилар.

Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ, Қурбонлик Аллоҳ таолога аталганлиги учун, унинг соғ-саломат, нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳга нисбатан юксак одобни кўрсатади. Аллоҳ таолога фақат тақво етади, холос.
Яна бир ҳикмати камбағалларнинг кўнгилларини кўтариш. Уларга яроқсиз бўлиб қолган, нуқсонли ҳайвонлар гўштини эмас, энг афзал ҳайвонлар гўштини совға қилиш яхши иш. Бундан камбағалларнинг кўнгли кўтарилади. Ўзларини муҳтарам кишилар сифатида ҳис этадилар.
Сўйилган қурбонлик гўштини учга бўлиб,бир қисмини егани, иккинчи қисмини камбағалларга бергани, учинчи қисмини сақлаб қўйгани яхши.
Мухтожлар кўпайганда эса уларнинг риоясини қилиш савоби улуғ ишдир.
Қурбонлик гўштини эхсонини тарқатиш ва таомлантиришни ўз яқинлари, мухтож қариндошларидан, қўни қўшнилардан (мусулмон ёки ғайри дин бўлсин), кекса дуогўй қарияларимиздан, етимлардан, мусофирлардан, талаба ва зиёлилардан бошласак, озгина ибодатимиз учун улкан ажру-савобларга эга бўламиз.
Алҳамдулиллаҳ, хаж мавсумидамиз,вилоятимиздан 150 киши, туманимиздан 28 киши ҳаж сафарига борадилар, юртдошларимизни ҳажларини ва сўйиладиган қурбонликларини Аллоҳ таоло қабул айлаб, юртимизни тинч, осойишта айласин, халқимиз фаровонлиги зиёда бўлиб, барчамизни Аллоҳ мехр-оқибатлик, Ватанга фахру-ифтихорлик бандаларидан бўлишни насиб этсин. (Омин)




Қизилтепа туман
Хўжа Муҳаммад Восий
жоме масжид имом хатиби: И.Икромов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш