СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ СИРЛИ САНДИҒИ.

28-03-2023, 00:57 admin Мақолалар 328

СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ СИРЛИ САНДИҒИ.

Пайғамбари Худо, Султон Сулаймон алайҳиссалом дунёдаги энг бойлиги кўп тўртта подшоҳдан биттаси бўлганлар ва жинлар,ҳайвонлар,қушлар ҳамда шамолга ҳукумронлик қилганлар.
Сулаймон а.с.нинг хазинаси мисилсиз бўлиб,Аллоҳ томонидан яширилган ва ҳанузгача қидиришмоқда...

Милоддан аввалги 970-йилда,тахминан бундан 3000 йил олдин Ғазода, ҳукмдор Довуд а.с.нинг 19-чи фарзанди Сулаймон а.с.дунёга келдилар.12 ёшларидаёқ 18 нафар акаларига нисбатан Аллоҳ таолога севгиси кучли, тафаккур соҳиби, ва ғайри оддий салоҳиятга эга эдилар.
Довуд а.с.19 фарзанд орасидан Сулаймон ўғилларини тахтга ворисликка танладилар. Яҳудийлар бу танловни ноҳақлик деб билдилар.Чунки акалари ҳам жисмонан кучли ва илмли эдилар.Довуд а.с.яҳудийлар ҳузурида ўғилларига биргина савол бердилар: "Тўғрилиги бошқа қисмларнинг тўғрилигига,бузуқлиги бошқа қисмларнинг бузуқлигига сабаб бўладиган бу нима" дедилар.Акалар бу саволга жавоб топа олишмади.Сулаймон а.с.эса "бу юрак"деб жавоб бердилар.Довуд а.с.яна бир синов ўтказдилар.19 та асога ҳар бир ўғилларининг исмини ёзиб, бир хонага қўйдилар.Маълум муддат ўтгач қарасалар, фақат Сулаймон а.с.асоларигина кўкариб,барглаб турган эди.Шундан кейин барча яҳудийлар Сулаймон а.с.тахтга ўтиришлигига рози бўлдилар.
Довуд а.с.нинг қўлларида Жаброил а.с.жаннатдан келтирган олти қиррали узук бор эди.Унда" исми аъзам" битилган бўлиб,уни Сулаймон а.с.га бердилар.Бу узукка эга бўлган киши Аллоҳнинг иродаси билан истаган куч-қудратга эга бўлар эди.Бу сирдан фаришталаргина хабардор эдилар.
Сулаймон а.с.тахтга ўтиргач,жинлар одамларга ҳужум қила бошлашди.Энди шу узук сабабли Пайғамбар а.с. Жинларга,шамолга,ҳайвонлар ва қушларга буйруқ бера оладиган кучга эга эдилар.
Масжидул Ақсо, яъни Байтул Мақдис Довуд а.с.даврида қурулиши тугалланмай қолган эди.Сулаймон а.с.жинларни ишга жалб қилдилар ва масжид тезликда қуриб битказилди.Унинг биноларида ғайри оддий шарпалар ва товушлар эшитилиб туради деган ривоятлар ҳам бор.
Сулаймон а.с.кўп бойликларга эга бўлишларининг сабаби жинлар эди.Агар буюрсалар Аллоҳнинг иродаси билан жинлар денгизга шўнғиб,марварид олиб чиқар эдилар.

Ислом манбаларига кўра Сулаймон а. с. 500 йил умур кўрдилар. Сирли Аҳд сандиғи,тонналаб олтинлар,марваридлар ва олти қиррали мўъжизавий узук Аллоҳ томонидан яширилди.
Исроил давлатининг байроғидаги олти қиррали юлдуз,Сулаймон а.с.нинг узуги рамзи бўлиб,икки яшил чизгилар,Нил ва Фирот дарёлари рамзидир.
Ушбу байроқ остида Султон Сулаймоннинг Сирли Сандиғи изланмоқда.

Манбалар асосида тайёрланди.

Навбаҳор тумани. "Арабхона катта" жомеъ масжиди имом ноиби Ҳазрат ИСМОИЛ.

https://t.me/beshrabotuzскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш