"Хом сут эмган бандалар".

28-01-2022, 12:18 admin Мақолалар 891

"Хом сут эмган бандалар".

Мол-мулки беҳисоб бўлиши қўлидаги сеҳрли узуги туфайли қушлар, инсу жинслар, ҳатто, табиат ходисалари ҳукмига бўйсинишига қарамай, Сулоймон алайҳиссалом кўзининг оқ-у қораси шал бўлиб қолганида дардига даво тополмабди. Охири Аллоҳ таоладан нажот сўрабди. Аллоҳ Жаброил орқали амр қилибди.
-Сенга ва хотининга биттадан савол берилади туғри жавоб берсангизлар, фарзандингиз тузалади. Эри-хотин рози бўлишибди.Жаброил Сулаймон пайғамбарга юзланибди.
-Етти пуштингга етадиган мол дунёнг бўла туриб ҳам сенга иши тушиб келган кишининг қўлига қарайсанми? Пайғамбар уйланиб қолибди. Лекин азбароий фарзандининг тузалиши учун ҳақиқатни тан олибди.
-Ха қарайман
Шу лаҳзанинг ўзида боланинг қўлларига жон кириб, қувончидан қийқириб юборибди.
-Тузалдим дадажон, қўлларим тузалди.Жаброил энди хотинини саволга тортибди:
Шундай бой, гўзал,ақлли, кучли эрингиз бўла туриб, бегона йигитга сира кунглингиз суст кетганми?
Хотин уятдан лов-лов ёнганча эътироф этибди.
-Ха шундай...
Бола оёққа туриб кетибди.
-Тузалди, ойижон, оёқларим тузалди.! дебди. Бу ривоятдан кўриниб турибдики ота она фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр, бу ўткинчи дунёда молу давлат абадий эмас, пулга сотилмайдиган асосий неъматлар ҳам бор у Яратганнинг изни ила содир бўлади, шунинг учун бойлик келганда ҳам, камбағаллик келганда ҳам бир ҳил бўлиш керак, чунки биз хом сут эмган бандалармиз Яратганнинг ҳузурида барчамиз баробармиз.

Сардоба мфй отинойиси Хусенова. Н.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш