#Мақола
Баҳор-гўзаллик фаслидир!
Юртимизга баҳор ҳавоси таралиб турибди,атроф яшиллик билан бурканган.Осуда заминимизга кўз тегмасин!
Баҳор – уйғониш фасли. Қадимда ота-боболаримиз бу ойни ниҳоятда илиқлик билан кутиб олишган. Инсонийлик туйғуларини тараннум этган лапар, достон, тез айтиш, ўлан каби куй-қўшиқлар билан бир-бирларининг кўнглига самимият, тароват, хушнудлик улашган. Қиш зулматидан эсон-омон чиққанлари учун севинишган, яхши ниятлар билан кўчатлар ўтқазишган, гуллар экишган. Далада экин-тикин ва деҳқончилик ишларини бошлаб юборишган. Кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ўтказишга ҳаракат қилишган. Умумхалқ ҳашарларини ўтказишган: ариқлар тозаланган, турар жойлар, боғу роғлар, кўчалар ободонлаштирилган. Дошқозонларда миллий таом бўлмиш сумалак пишириб тарқатилган, етим-есирлар, фақир-мискинлар, бева-бечоралар, кексалар ҳолидан хабар олинган. Баҳорнинг фараҳбахш ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олиб руҳиятлари кўтарилган. Табиатни яратган Зотга беҳад шукрлар айтишган. Маҳалла аҳли ўзаро йиғилиб юрт тинчлиги, мамлакат равнақи, эл ободлиги, элус бирдамлиги, авлодлар камолини сўраб дуолар қилишган.
Дарҳақиқат, баҳор гўзаллик, янгиланиш, сайқалланиш, деҳқончилик, орзу-умидлар фасли. Бутун борлиқ бу ойда ширин уйқудан уйғонади. Биз ҳам бундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда мамлакатимиз ободлиги йўлида меҳнатга астойдил бел боғлашимиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз, Аллоҳ инъом этган ҳар бир лаҳзанинг қадрига етишимиз, қолаверса, бунинг ҳар бири учун шукрона айтиб яшамоғимиз марғуб амаллардандир. Аллоҳ таоло барчамизни яна кўп баҳорга етказсин!
“Бўстон” МФЙ отинойиси Бозорова Марҳабо