Хазонрезг кўнглимнинг бир чети баҳор...
Хазонрезг кўнглимнинг бир чети баҳор,
Тортган чегарадан ўтмайди фироқ.
Кўзга келаверар қалбимда не бор,
Сизни соғинганда, я, Расулуллоҳ.
Саодат асрига яшаб ҳамнафас,
Гоҳ Билол бўламан, гоҳида Анас.
Мадина тупроғин кўзга суртсам бас,
Сизни соғинганда, я Расулуллоҳ.
Шодонлар ичида маҳзунман, нетай,
Донишлар ичида Мажнунман, нетай.
Аллоҳ кел, десаю Сиз томон кетай,
Сизни соғинганда, я Расулуллоҳ.
Муҳаббат ҳақида айласам хитоб,
Абу Бакр келади, ё Умар Хаттоб.
Улардек севолмай бўламан хуноб,
Сизни соғинганда, я Расулуллоҳ.
Кўзимда ястаниб туради саҳро,
Шу қумлар сонидек беҳад тавалло.
Олса ҳам розиман жонимни худо,
Сизни соғинганда, я Расулуллоҳ.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
Хазонрезг кўнглимнинг бир чети баҳор,
Тортган чегарадан ўтмайди фироқ.
Кўзга келаверар қалбимда не бор,
Сизни соғинганда, я, Расулуллоҳ.
Саодат асрига яшаб ҳамнафас,
Гоҳ Билол бўламан, гоҳида Анас.
Мадина тупроғин кўзга суртсам бас,
Сизни соғинганда, я Расулуллоҳ.
Шодонлар ичида маҳзунман, нетай,
Донишлар ичида Мажнунман, нетай.
Аллоҳ кел, десаю Сиз томон кетай,
Сизни соғинганда, я Расулуллоҳ.
Муҳаббат ҳақида айласам хитоб,
Абу Бакр келади, ё Умар Хаттоб.
Улардек севолмай бўламан хуноб,
Сизни соғинганда, я Расулуллоҳ.
Кўзимда ястаниб туради саҳро,
Шу қумлар сонидек беҳад тавалло.
Олса ҳам розиман жонимни худо,
Сизни соғинганда, я Расулуллоҳ.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова