ҚАЗОГА РОЗИЛИК ЖАННАТ МУКОФОТИ.

16-03-2023, 00:45 admin Мақолалар 136

ҚАЗОГА РОЗИЛИК ЖАННАТ МУКОФОТИ.
АБУ Бакр (розияллоҳу анҳу) шудай деган: Мусулмонга ҳамма нарса туфайли ажр ва мукофот берилади. Бошига мусибат тушганида, оёқ кийимининг боғичи узилганида, йўқотдим деб ўйлаганида, кейин хафа бўлиб хуржунидан йўқотиб қўйдим деган нарсасини топиб олганида ҳам унга ажр берилади.
Сўфи Оллоёр шундай дейдилар.
Кел э банда, ўзунгни сол худоға,
Қазоға рози бўл, сабр эт балоға.
Йақин бил, банда бўлса асли исминг,
Худонинг мулки бўлса жону жисминг.
Яъни: Эй бандалигингни англаган инсон, кимлигингни билдингми, энди ўзингни эгангга - Аллоҳ таолога топшир. Содир бўлаётган барча ишларга рози бўл, синовларга сабр эт. Аниқ билки, сен "банда" деган исмда жамлангансан, бандалик бу - Аллоҳга қулликдир. Сенинг жонинг ҳам, жисминг ҳам Худонинг мулкидир. Иймони комил банда келган мусибат ва балоларни Аллоҳдан деб билади, уларни сабр ва розилик билан қабул қилиб, қуллигини изҳор этади. Қуйдаги қисса бунга далолатдир.
Басралик бир киши юзларидан нур ёғилган аёлга қараб: - Ажабо, бу кўркамликнинг сабаби, ғам - ғуссадан йироқлик бўлса керак, - деди. Шунда аёл айтди: - эй Аллоҳнинг бандаси! Ғам - ғусса нелигини мендан сўра. Мен шундай қайғу ичидаманки, бу борада ҳеч ким менга бас келолмайди.У қандай қайғу экан? - дея ажабланиб сўради ҳалиги киши. Аёл ҳикоя қила бошлади. Қурбон ҳайити куни эди. Эрим қурбонликка қўй сўйди. Ширингина иккита ўғлим ҳовлида ўйнаб юришган эди.Бир пайт катта ўғлим кичигига: - Отам қўйни қандай сўйганини сенга кўрсатайми? - деса кичик ўғлим:- ҳа қани кўрсат, - дебди.Шунда катта ўғлим укасининг бўйнига пичоқ тортибди. Биз ғафлатда қолдик. Қонларга беланган ўғлимизнинг қичқириғидан сўнггина воқеадан хабар топдик.Катта ўғлим қўрққанидан тоққа қочиб кетди. Тоғда у оч бўриларга ем бўлибди. Ўғлимнинг отаси ҳам ҳарорат шиддатидан чанқоқликдан вафот этди. Ўша қисматларни бошидан кечирган аёл, мана рўпарангда турибди деб сўзини тамом қилди у аёл. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Бало- синовлар Пайғамбарларга, кейин валийларга, сўнг уларга ўхшаган ва уларга ўхшаганларга берилган".(Термизий).Манбалар асосида таёрланди.

Армижон масжиди имоми: Орифжон Найимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш