Қошни термасдан, ўзгартириш

4-04-2021, 12:04 admin Ислом олами 578

Қошни термасдан, ўзгартириш

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни бундан-да зиёда қилсин! Бир савол анчадан бери қийнаб келяпти. Мен айни дамда Араб давлатидаман. Араб давлатидаги аёллар қошини ингичка қилиб юришади. Менинг қошим қалин, бу нарсага бу ердаги аёллар «Эри учун териш суннат, тўйингдан олдин териб ол», деб айтишди. Лекин рангсизлантирадиган крем борлиги ҳақида эшитгандим. Шунда терилмайди, фақат шакли ўзгаради. Бу ишни қилишга шариатда рухсат борми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Қош териш суннат эмас, гуноҳ. Қошни териш мумкин бўлмагани каби, сиз айтган ишни қилиш ҳам жоиз эмас. Чунки унда ҳам кўрганлар сиз ҳақингизда қоши терилган, деб гумон қилишади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак билан терувчи аёлларни, мўйчинак билан тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчи аёлларни – Аллоҳ яратганини ўзгартирувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин».

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiqскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш