Доим ҳолимиздан огоҳ Зот!

13-03-2023, 23:59 admin Мақолалар 142

Доим ҳолимиздан огоҳ Зот!

Мушкул ҳолда қолган аёл чорасизликдан чиқиш учун йўл излади. Хаёлида қарз сўраши мумкин бўлган инсонлар рўйхатини тузиб, неча бор бу рўйхатни қайта бузди. Тандирда нон ёпа туриб Аллоҳга шукр қилди. Бир иссиқ нонни дастурхонга ўради. Бутун танасини қувватлантирган ва ҳалол ризқ топиши учун оёқларини юргизиб қўйган Роббим барча мушкулларни ечгувчидир деб ўзини юпатди. Онасини йўқлаб, бирон юмуш бўлса бажариб келиш мақсадида йўлга чиқди. Бир қишлоқдан ўтиб, иккинчи қишлоққа етиб келганини сезмади. Бир онахоннинг илиқ сўрашуви хаёлини бузди. Онахон бир оз кутиб туришини илтимос қилиб уйига кириб кетди. Бир оздан сўнг қўлида нимадир олиб чиқди. Аёлга берар экан аёл ҳайратдан тили калимага келмасди. Чунки, унга етадиган миқдордаги пулни қўлига тутқазиб, сиз бу пулга муҳтож эмассиз биламан, лекин кўнглимда нимадир шуни сизга беришим кераклигига ундади деди ийманиб. Бу Аллоҳнинг унга берган мукофоти эди. Аёлнинг кўзлари ёшга тўлди. Бўғзига нимадир тиқилди. Онахонни қучоқлаб олди. Тўйиб-тўйиб йиғлади. Кўз ёшларини сира тўхтата олмас эди. Онахон ҳайратланиб, аёлни хафа қилиб қўйганидан хижолат тортди. Аёл эса ўзининг нотавонлигидан йиғлаётганини тушунтириб, пулни олмай йўлида давом этди. Ота-онасини йўқлаб, дуоларини олиб уйига келар экан кўнли хотиржам бўлди. Фарзандларини бағрига босиб чин дилдан тавба қилди. Аллоҳнинг розилиги учун, фарзандларининг келажаги учун ўзи ҳаракат қилиши кераклигини англади. Уй юмушлари билан банд бўлиб кеч кирди. Уйи олдида машина келиб тўхтади. Акаси машинадан тушар экан, синглини бир йўқлаб келганини айтди. Оз бўлса ҳам шу пулни олгин дея синглисини қўлига пул тутқазди. Кам кўстингга ишлатарсан дея синглиси билан хайрлашиб уйига қайтди. Бу не ҳолки Аллоҳ бандаларига шунчалик раҳм қилса. Ўксик қалбларни севинтириб, йўқ жойдан рисқлантирса.
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Осмонлар ва Ердаги борлиқ Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳар нарсани билгувчидир" (Нисо, 126)
Биз бандалар мўмин биродаримизнинг ҳолидан бехабар қолишимиз мумкин, лекин Буюк Зот бундан мустасно. Аёл ҳолидан нолимади, ношукурлик қилмади Аллоҳ эса раҳм сифати билан раҳм қилиб, уни ўз мукофоти ила сийлади. Аллоҳ доим яхшиларни яхшиликлар билан сийлайди. Энг яхши мукофот эса Аллоҳ розилигига эришиш. Аллоҳ барчамизни ўз розилигига эриштирсин!

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш