Иккинчи хотинга уйланиш ёки бева аёлга ёрдам қилиш

14-06-2021, 10:39 admin Ислом олами 2 239

Иккинчи хотинга уйланиш ёки бева аёлга ёрдам қилишИккинчи хотинга уйланиш ёки бева аёлга ёрдам қилиш

Ассалому алайкум! Одина опа, Сизни аёлим билан мунтазам кузатиб борамиз, жуда керакли маълумотлар оламиз, Аллоҳ рози бўлсин.
Мен оилалиман, 2та фарзандим бор. Бир аёлни биламан, 2 та фарзанди бор, ажрашган, иродаси сустми ёки диндан хабари йўқми, қийинчиликлар туфайли гуноҳ ишлар қилиб қўйган. Шу аёлни тўғри йўлга солиш, бу йўлдан қайтариш учун никоҳимга олмоқчиман. Энди қайнисинглимнинг эри 3 ой олдин вафот этди, (Аллоҳ раҳматига олсин), унинг ҳам 2та фарзанди бор.
Аёлим сиздан сўрашимни ва сизнинг жавобингизга қараб фикри ўзгаришини айтмоқда. Саволим шундан иборат:
юқоридаги айтганимдек, ажрашган ва ёмон йўлга кириб кетиш хавфи бор аёлни 2-хотинликка олганнинг савоби кўпроқми ёки аёлимнинг сингилисига эҳсон қилиб юрганимнинг савоби кўпроқми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Аввало истихора қилиб кўринг. У аёлга уйланмасангизда, насиҳат қилиб, тўғри йўлга солишга ҳаракат қилса бўлади. Аёлингизнинг синглисига эҳсон қилсангиз, сизга яқин киши (вақтинчалик маҳрам) бўлгани сабаб ажри кўпаяди, ҳам етимларнинг бошини силаган бўласиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Иккинчи хотинга уйланиш ёки бева аёлга ёрдам қилиш
Эрининг пули

Ассалому алайкум! Агар аёл уйда ўтирса, ишламаса, у-бу нарса олиб, қарз бўлиб қолган бўлса, эрининг пулидан оз-оз олиб, яширинча йиғиб қўйган пулидан қарзини тўласа бўладими? Эримнинг топиш-тутишлари жуда яхши, лекин пул йиғишни билмайдилар, ишлатиб юборадилар. Рўзғор қилиб берадилар, тўловларни тўлайдилар. Қолган пулларини мен билмайман, ишлатиб юборадилар. Шунинг учун мен бирор нарса зарур бўлса оламан деб, оз-оздан олиб, йиғиб қўйган эдим. Озгина қарздорлигим бор экан, шу пулдан берсам бўладими?
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Эрнинг пулини беркитиб олиб бўлмайди. Ундан кўра оз-оздан пул бериб туришини сўранг ёки қарзингиз борлигини очиқ айтинг.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш