Тушдаги "Қиёмат ".

9-03-2023, 19:39 admin Мақолалар 156

Тушдаги "Қиёмат ".
"Албатта, (гуноҳлардан ) покланган ва яна Роббининг исмини (тасбеҳ, таҳлил ва такбир билан ) зикр қилган ва намоз ўқиган киши саодатга- нажотга эришгандир." Аъло 14-15 оят. Мавлуд ойида бир онахон тадбир ўтказишга уйларига чақирди. Тадбирни тугатиб омин қилмоқчи бўлганимизда , онахон :" аввал бир кўрган тушимни айтиб берай, фикрингизни айтасиз " - деди. Тушларида зилзила бошланиб, чап томон ер ёрилиб олов чиқар, ўнг томон эса сокин осойишта, юқорига қараб кетадиган йўл бор эмиш. Ер юзидаги ва ер тагидаги ўликлар -у тириклар барчаси бир жойга тўда бўлганмиш . Аёл зилзила деб бақирса, бошқалар йўқ бу қиёмат, қиёмат дермиш. Ҳамма ўзи билан ўзи овора, даҳшатли қўрқувдан қалтирармиш. Катта, улкан бир нечта фаришта бир бошдан одамларни айириб, айримларини чап томондаги олов чиқиб турган жаҳаннамга ташлар , баъзиларини эса ўнг томондаги юқорига олиб чиқадиган йўл устига қўярмиш. Навбат ҳалиги онахонга келганда, фаришта онахонни ушлаб чап томондаги ёрилган ердан чиқаётган олов устига этиб, энди ташлаётганда, юқоридан овоз келибди :" Тўхта, бу Мени бандам, у кеча жойнамоз устида Менга юзланиб зикр қилди ва намоз ўқишни ният қилди. Шунда фаришта онахонни олов устидан олиб ўнг томондаги юқорилаб кетадиган йўл устига қўйибди. Онахон тезгина кўтарилиб, юқорига чиқибди. Юқоридаги гўзал маскан ҳақиқий Жаннат эмиш. У кишини айтишича Жаннатни таърифлашга лойиқ бу дунёда бир сўз топилмаскан. У ердаги гўзалликни, хушбўйлик, ифорни бу дунёда ҳеч ким кўрмаган. Онахонни айтишича, ўша кеча намоз ўқишни ният қилиб, биринчи марта жойнамоз устига ўтирган экан.Раҳмли ва меҳрибон Аллоҳ таолога чексиз ҳамду сано , намоз ўқишни ният қилган ҳали тўкис адо этолмаган бандасига Жаннат башоратини билдиряпти. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:" Қачонки, Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан қимирлаганда"... Залзала 1 оят. " Яна аниқки, қиёмат шаксиз келувчидир ва албатта, Аллоҳ қабрдагиларни тирилтирур " Нур 52 оят. " Намозни тўкис адо қилинг! Албатта, намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтарур" Анкабут 45 оят. Аҳлингизни намозга буюринг ва ўзингиз ҳам унга (намозга) бардошли бўлинг " Тоҳо 132 оят. Намознинг маъноси "солат", "яхшиликка дуо" деганидир. Исро кечасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳижратларидан бир ярим йил олдин беш вақт намоз фарз бўлган. Намоз Исломнинг иккинчи рукни энг улуғ фарздир. Ривоят қилишларича, Аллоҳ таоло намозни адо этишни ер, осмон ва тоғларга таклиф қилган, бундай маъсулятни адо этишдан улар бош тортган. Инсон эса қабул қилиб, Аллоҳнинг бу омонатини хушуъ ва хузуъ яъни Аллоҳга бўйсунган ҳолда адо этган.Ҳакимлар намозга шундай таъриф берадилар :" Намоз нурдир. Намоз Жаннатнинг калити. Намоз Аллоҳнинг зиёфатидир. Намоз ўқишнинг лаззати, зиёфатдаги таомлар лаззатидан юксакроқдир. Намоздаги амаллар, зикрлар, савобларни кўпайтириб, гуноҳларга кафоратдир. " Эй Раббим! мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни ) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй Раббимиз! Дуоимни қабул эт! " Иброҳим 40 оят.


Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш.Ю. Сувонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш