Савол: Ассалому алайкум! Баъзи бир вилоятларда икки ёш турмуш қуришидан олдин олов атрофида айланишади. "Нимага бундай қилиш керак?" деб савол берсам, олов инсонни поклаб, ундаги инсу-жинслардан тозалар эмиш. Мен ҳозир уйланиш ёшига етганман ва бу нарсага жуда ҳам қаршиман. Ота-онамга "менинг тўйимда бундай нарса бўлмайди" десам, "олдиндан қилиб келинаётган иш қилиш керак" дейишади. Ваҳоланки ота-онам намоз ўқишади, диндан хабарлари бор, аммо бу иш улар учун қадриятга айланиб улгурган. Биз олов атрофида айланиб, у бизни инсу-жинслардан тозалайди десак тўғрими? Олов атрофида айланишимиз керакми, бу куфр бўлиб қолмайдими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бу бошқа диндагиларнинг амали, хусусан ҳиндлардан ўтган. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ “Бу мусулмонларнинг амалидан эмас, ҳаром амал” деганлар. Буни ибодат деб ёки айтганларидек инсу-жинлардан поклайдиган ибодат деб қилиш жуда оғир гуноҳ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати