ТИТРАЁТГАН ҚАЛБ..!

8-07-2020, 18:16 admin Мақолалар 511

Инсон зилзила, вулқон, тошқинлар-у уларнинг дахшатларини кўп кўрган. Аммо одам боласининг олдида рўй беражак яна бир зилзила борки, унинг қўрқинчи, ваҳшати аввалгиларидан минг чандон қаттиқдир. Ана ўшанда инсон ўзига таниш бўлмаган, идрокига сиғмаган, сабр-тоқати кўтара олмаган манзарага дуч келади, эсанкираган, гангиган кўйи: ”Ерга нима бўлди ўзи?” (Залзала сураси, 3) деб қолади. Бу кун - Қиёмат кунидир. У кунда метиндек мустаҳкам Ер қаттиқ ларзага тушади, ичидаги хазинаю дафиналарини, инсон жасадларини чиқариб ташлайди. Мункайиб, мунғаяди, ҳатто у суянса бўладиган нарса қидиради, титрайди.
Сўнгра инсонни буюк зилзиладан-да оғирроқ аҳволга соладиган ҳолат рўй беради: Ер ўз хабарларини сўзлашга тушади (5-оят)
Биласизми, у нималарнинг хабарини айтади? Унинг хабари “Устида ҳар бир эркак ва аёл нима иш қилганига шоҳидлик беришдир” (Имом Термизий ривояти) Кейин ўша кунда одамлар уларга қилиб ўтган амаллари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар! Бас ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқолича яхшилик қилса, (қиёмат куни) ўшани кўрур. Ким зарра мисқолича ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!”(6-8 оятлар)
Энг оғири, дахшатлиси мана шу. Шунинг учун ушбу сура нозил бўлганида Абу Бакр Сиддиқ йиғлашга тушганлар, Абу Саид Худрий: ”Мен ўлиб, онам боласиз қолсайди!” дея надомат чекканлар.
Инсоннинг баъзида шундай хунук амаллари бўладики, ҳатто кейинчалик уни ўзи эслашни хоҳламайди. Энди ўша ишлар ҳамма нарсани измига бўйсундирган, қудратли ва улуғлик соҳиби бўлган Зот ҳузурида, гувоҳлар олдида кўрсатилса, нима қилади?! Барча ишларнинг хабари очилганидан кейин эса, жуда нозик тарози зарра мисқолича яхшилигу, юмонликни қолдирмай тортади. Ҳа, у кунда зарралар устида иш боради.
Бу хабарга ишонган одам бирор яхшиликни беэътибор қолдирмайди, бирор ёмонликни кичкина билмайди. Балки унинг қалби ўша нозик тарозининг паллалари каби титраб туради. У тарозининг ўхшаши ер юзидан топилмайди. Унинг ўхшаши зарра мисқолича яхши ва ёмон амал қаршисида ҳам титраб турадиган иймонли қалбдан топилади.
Аммо бугун мана шу ер устида масъиятлардани тоғ-тоғ бўлиб уюлаётганидан қўрқмайдиган, савоби осмонлардан баланд бўлган амалларни бой бераётганига эти жимир этиб қўймайдиган қалблар бор.
Уларнинг диллари тошдек қотган. Улар ҳали қиёмат кунида гуноҳлар юки остида эзилиб, янчилиб кетишларини билмайдилар.

Кармана туман бош отинойиси Ф.Мирзаева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш