Қабр ёнига товуқни сўйиб дафн қилиш - мутлақо ножоиз амал!

8-08-2017, 23:21 admin Мақолалар 1 765

Қабр ёнига товуқни сўйиб дафн қилиш - мутлақо ножоиз амал!


Аллоҳ таоло сизу бизни яратиб, шундай дейди:
وَخُلِقَ الْإِنْسَانُ ضَعِيفًا
“Инсон заиф қилиб яратилди”
Дарҳақиқат, инсоният заифдир. Ўзининг бошидан нималар ўтишини билмайди, келажакдаги ишларга сабрсизлик қилади, берилган неъматларга ношукрчилик қилади. Буюрилган ишларни қилмайди, қайтарилган гуноҳлардан қайтмайди. Роббисига осий бўлади, кечирим сўрайди, яна гуноҳ қилади ва яна кечирим сўрайди. На иссиққа чидайди, на совуққа тоқати бор. Худонинг ишларига аралашади. Ақли ожизлик қиладиган нарсаларга ақиллилик қилади. Шошилмаслик керак бўлган ерларда шошилади. Зарур бўлган нарсаларда кечикади. Бўйнига юклатилган масъулиятдан қочади. Қаранки, азиз биродарлар, инсон ҳақиқатдан ҳам заиф яралган.
Шунинг учун Аллоҳ таоло бу дунёда бандасини рози бўлиб яшаши учун Қуръонни туширди ва ўзимиздан Пайғамбарларни юборди-ки, ўшаларга қараб амал қилайлик ва ҳаётимизни юргизайлик.
Яқинда туманда бир жаноза намози бўлди. Маййитни қабристонга дафн қилиб кетишди. 4-5 кундан сўнг олдимга ўша маййит хонадони эгалари (эркаклари) келиб, домла бир иш содир бўлди, шунга нима дейсиз дейишди.
Биз маҳалламизда яшовчи “аёл мулло”ни кўрсатмасига асосан келдик. У киши (аёл мулло) айтдики, “маййитларингни кийим-кечакларини жам қилинглар, бир тоқувни сўйиб, қонини кийимлари устига оқизинглар, кейин салафанга солиб, кийим билан бирга товуқни ҳам, маййит қўйилган қабри ёнига кўминглар” деди. Мана шу “аёл мулло”ни айтганини қилиб, қонга бўялган маййит кийимлар ва товуқни олиб келдик, сиз нима дейсиз, дейишди.
Мен ким экан у “бидъаткунанда” дедим.
Улар ўша “аёл мулло”сини исмини айтишни хоҳламади. Шундан сўнг бу ишларини шариатимизда йўқлиги, бидъат эканлиги, хурофот эканлигини, маййитга ҳеч қандай фойдаси йўқлигини, аксинча барчалари бир бидъаткунандани гапига кириб гуноҳ иш қилаётганлигини, агар шу бидъат иш қилинса Аллоҳнинг ғазаби келишини, кўп ёмонликларга қолишини ва уларга туман имом-хатиби сифатида мурожаат қилаётганлигимни айтдим. Чунки, олдимга келган маййит эгалари ҳар кимни ҳам гапига эргашиб кетмаслиги, диний масалаларда имом-хатибларга мурожаат қилишларини эслатиб қўйдим. Улар эса мени гапимдан кейин ҳудди “қафасдаги қўш”дай нима қилишларини билмай қолди. Эркакларни боши қотди, нимадир қилиш керак, вазиятдан қандай чиқиш керак. Имом-хатибни айтганини қилсинми ёки “аёл мулло”сини. Шунда бири айтдики, бу ишни “хотинларимиз” топиб келди, ўша “аёл мулло”ни ҳам олдига ўшалар борган, энди шу ишни қилмасак бўлмайди. Ҳозир маййитни қонга бўялган кийимини уйга қайтариб борсак....“ёмон” бўлишини шерикларига ҳам билдириб қўйди. Хуллас бари-бир аёлларни олдига қайси юз билан боришни ўйлаган эркаклар ўша “аёл мулло”ни айтганини қилишга қарор қилди. Қонга бўялган маййит кийимини олиб, қабри ёнидан қабр қазиб, кўмиб кетишди.
Орадан бир ҳафталар ўтгандан сўнг яна ўша “Эркаклар” жамоаси масжидга ташриф буюрди. Қўлларида дастурхон, ширинликлар. Домла бизларни танидингизми? Ҳа, келингизлар. Бир тиловат қилинг, ўтганларимиз руҳлари шод бўлсин, бизлардан рози бўлсин дейишди. Қуръондан тиловат қилиб ўтганлар руҳига бағишлаб бўлганимиздан сўнг, улар кечирим сўрай бошлади. Ўтган сафар сизни айтганингизни қилмай, онамизни кийимларини товуқни қонига ботириб, қабри ёнига кўмиб кетгандик. Ўша кундан бери ҳар куни онамиз, опаларим, сингилларим ва қариндошларимизни тушига кириб чиқаркан. Ҳар куни бир ҳил туш. Аёлларни тушида “Онамиз” кир кийимларини тўплар экан, лекин юволмас эмиш. Бизлар ҳақиқатдан ҳам бир “бидъаткунанда”ни гапига кириб, ношаръий ишларни қилган эканмиз. Бизларни кечиринг! Ўшанда сизни айтганингизни қилсак бўларкан.
Сизларни Аллоҳ кечирсин! Ҳақиқатдан ҳам ўша куни сизларга Худони зорини қилдим. Бу бидъат ишни қилманглар, гуноҳга қоласизлар. Ундан ташқари бу бидъат иш одамлар орасида тарқалса, кўплаб гуноҳларга мустаҳиқ бўлиб қоласизлар дедим. Шундан сўнг жума намозида жамоатга бўлган воқеани гапириб бердим. Жума намозидан кейин тумандаги “Собир-ота” қабристони ишчиси, маҳалла муллоларимиздан бири, домла ўтган куни мен хизмат қиладиган қабристонга ҳам товуқни сўйиб, кўмиб кетибди деб қолди. Демак бу иш “бидъат” туманда авж олиб бошлабди. Буни чорасини кўришимиз керак деб чора-тадбирлар қилишни режалаштириб турганимизда яна шу маҳалла муллоси телефон қилиб, домла бугун мен қабристон йўқ пайтимда яна “иккита” товуқни сўйиб, қабристонга қўмиб кетибди деди. Бу иш шунчалик кенг тарқалиб бошлади-ки, буни олдини олиш учун кенг жамоатчиликни жалб қилишга тўғри келди.
Туманда маҳалла муллолари, отинойилар ўртасида, маҳаллаларда “аёл мулло”ни қилмиши муҳокама қилинди, тушунтириш ишлари олиб борилди, тадбирлар ўтказилди ва тегишли кўрсатмалар берилди. Бир бидъатни олди олинди.
Хулоса ўрнида бир неча савол туғилади:
Юқорида содир этилган “бидъат”ни ноҳотки нотўғри эканлигини мусулмон халқимиз билмаса?
Бу иш нотўғри эканлигини ҳаммамиз биламиз, ҳаттоки, ёш болалар ҳам билади. Агар ёш боладан шу ишни (товуқни сўйиб қабристонга кўмиш) қилмоқчиман десангиз, тентак бўлганмисизлар, товуқни гуштини ейиш керак деб жавоб беради.
Нима учун одамлар гуноҳ ишга, бидъатга бунчалик қаттиқ ёпишиб олишади, тўғри йўлни кўрсатсанг ундан қочишга харакат қилишади?
Масжид имом-хатиблари, илмли кишиларимиз шаръий масъалани тўғри кўрсатиб берса ҳам, ўша чаласавод (мулло)ни гапини маъқуллайди. Имом тўғри йўлни айтди, деб эркаклар журъат қилиб олиб келган “гуноҳи”ни савобга айлантириш учун уйларига қайтариб олиб кетмади. Бориб хотинларига нотўғри эканлигини тушунтирмади. Ёки хотинларидан қўрққанларидан бу ишни қилмадими?. Нима сабаб бўлди? Ёки илмимиз йўқми?
Энг асосийси бу бидъатни ким ўйлаб топган, қандай юзага чиқди. Бирор бир китобда ёзилмаган бўлса, ҳеч бир асоси бўлмаса, қандай пайдо бўлияпди?. Бидъаткунанда шундай десам одамлар ишонишади деб ўйласа керак-да. Энди одамларга нима бўлган. Ҳеч бўлмаса бу ишга буюрилганда, қаерда ёзилган, қайси китобда, нима учун бу ишни қилишим керак, нима фойдаси бор деб саволлар ҳам берса бўлади-ку. Асоси йўқ нарсани бидъаткунанда буюряпти, қанчадан-қанча фуқароларимиз сарсон бўлиб юришибди.
Шунинг учун ҳар қандай диний масала ёки диний маросим ва маракаларимизда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни илмли кишиларимиз, имом-хатиблардан сўраб кейин амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўларди. Халқимизни онгини ҳар ҳил бидъат-хурофотлар билан чалғитадиган илмсиз нодонлар ўзларини йиғиштириб олсин. Дунёда ҳам охиратда ҳам шарманда бўлиб қолмасин.



Навбаҳор туман бош имом-хатиби: Бобоназаров Сайдулла
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш