#Раддия
Садақа ва дуо
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Азиз биродарлар,алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз,бизларнинг вазифамиз чин мусулмонлик бурчини адо этишдир. Динимиз ҳар доим ҳам садақа ва дуони улуғлайди.Садақа ва эҳсон қилувчи ўз амалини Аллоҳ учун бажариши керак.Агар одамлар кўриши учун ёки бирор нарсани тама қилиб бажарса,бу шубҳасиз риё бўлиб қолади. Лекин бир бадавлат одам бир фақир ёки кекса бир мусулмон олдига бориб, унга эҳсон ва садақалар қилсада, сиз ҳам бизнинг ёки вафот этиб кетган ота-онамизнинг ҳақларига дуо қилиб қўйинг, деб илтимос қилишнинг ёмон жойи йўқ.
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни хайр-садақа қилишга буюриб бундай марҳамат қилади: “Эй, сизлар! Аллоҳ йўлида эҳсон қилиш учун чақирилмоқдасиз. Бас, (аниқки) сизларнинг орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ким бахиллик қилса, бас, фақат ўз зарарига бахиллик қилур. Аллоҳ Ғаний (бой), сизлар эса фақирдирсиз. Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) бош тортсангиз, У (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўяр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар (балки Аллоҳга итоат қилурлар)” (Муҳаммад сураси, 38-оят).
Хайр-садақа қилиш билан инсоннинг моли камайиб қолмайди. Балки бойлигига барака киради. Ҳадис шарифда бундай дейилади: “Ҳар куни тонгда инсонлар уйқудан уйғонганда ер юзига иккита фаришта тушади. Улардан бири: “Аллоҳ, инфоқ-эҳсон қилган инсоннинг молини тўлдир”, деса, иккинчиси: “Аллоҳ, бахил одамнинг молига талофат етказ” деб дуо қилади.
Хайр-садақа қилиш билан банда Аллоҳ таолонинг мағфиратига сазавор бўлади.
Садақа» уламолар истилоҳида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш нияти ила тириклик чоғида эвазсиз мулк қилиб беришдир.
Роғиб Асфиҳоний айтади: «Садақа инсон ўз молидан қурбат нияти ила чиқарган нарсадир. Закотга ўхшаб. Аслида ихтиёрий мол чиқаришни садақа дейилади. Фарз мол чиқаришни закот дейилади. Гоҳида ҳар бир яхшилик ишни ҳам садақа дейилиши бор.
Агар молни муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш кўзланса, садақа бўлади.
Агар молни бериладиган шахс олдига уни улуғлаб ва меҳрини қозониш учун олиб борилса, ҳадя бўлади.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида айтади: «Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхшидир. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (271-оят).
Ушбу ояти каримада садақани ошкора қилиш ҳам, махфий қилиш ҳам мақталмоқда. Бу ҳақдаги бошқа оят ва шаръий далилларни жамлаб ўрганиб чиққан уламоларимиз хулоса қилиб айтадиларки, садақа фарз бўлса, уни ошкора қилиш яхши, чунки бу ҳолда Аллоҳнинг амрига тоат ошкора кўринади ва ҳақдор бўлмаган кишиларга ҳам мазкур садақадан тушиб қолиши мумкинлиги олди олинади.
Садақа қилишда ва дуо олишда бардавом бўлайлик азизлар!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
⤵️⤵️
https://t.me/Bastomiy_uz