" Фасодни иложи"

27-02-2023, 02:09 admin Мақолалар 134

" Фасодни иложи"

Авлиёуллоҳларга адоват қилганларга бу жазони тушишини ўзи валийларни кароматларини улуғидир.
Чунки душманлик қилганлар Аллоҳ таола билан муҳорабага ( урушга) тушиб қоладилар.
Яратган эгаси билан урушга киришган одам ҳақида гумонингиз қандай.?
Уни азиз қиладими ёки хор.??
كما جاء في الأثر إذا رأيت عدوك يعمل بالمعاصي فأعلم أن الله قد إنتقم منه
"Агар душманингни гуноҳлар қилаётганини кўрсанг , билгинки Аллоҳ таола ундан интиқом олибди"
деган хабар келди.
Ва Аллоҳ таола:
و لا تحسبن الله غافلا عما يعمل الظالمون إنما يؤخرهم ليوم تشخص فيه الأبصار
( إبراهيم 42)
" ( Эй Муҳаммад) Аллоҳни золимларнинг қилаётган амалларидан ҳаргиз ғофил деб ўйламанг. У фақат уларни кўзлар қотиб қоладиган кунга қолдиради холос." деди.
( Иброҳим 42).

Ибн Атоуллоҳ роҳимаҳуллоҳ :
" Қалбни ўлганининг аломати- тоатларни ўтиб кетаётганига хафа бўлмаслигинг ва тойилиш- хатолари бор ишларни қилганингга надомат қилмаслигинг " дебдилар.

Яна Хабиб Абдуллоҳ Ҳаддод :
Аллоҳ таолани халқига зулм қилиш, золимни ҳалокига кифоя қилади, чунки зулм қиёмат кунининг зулумоти ( қорнғулиги) дир.
дебдилар.
و قد روى الترمذي خبرا إذا أراد الله بعبد خيرا عجل له عقوبة ذنبه في الدنيا و إذا أراد الله به شرا أمسك عنه عقوبة ذنبه حتى يوافي به يوم القيامة

Имом Термизий ривоятида:
" Аллоҳ бир бандага яхшиликни ҳоҳласа , унга шу дунёда гуноҳини уқубатини ( жазосини) тезлаштиради.Ва агар бир бандага ёмонликни ирода қилса, уни гуноҳини уқубатини тўхтатиб туради, токи қиёмат куни тўлиқ олсин учун" . деган хабар келди.
Бу хор кимсани қилаётган иши яьни Худони дўстларига озор бериб, уларни инкор қилиб, сўкиши ва уни тезда жазо олмаслиги Яратганга ҳеч таьсир ўтказмайди, чунки Аллоҳ таола Пайғамбарларга азият берганларни ҳам азобини кечга сурган ва муҳлат берган.
( Давоми бор.)

Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@hazratnavoi_uzскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш