ЧЎПОН БОЛА ТАҚВОСИ.

18-02-2023, 00:03 admin Мақолалар 236

ЧЎПОН БОЛА ТАҚВОСИ.
Халифа ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) ҳар кунлик одадларига кўра Мадина атрофида кезиб юриб кичкина бир боланинг катта сурувни ўтлатиб юрганини кўрди. Болакайнинг олдига бориб, салом бердилар ва тўрвамда нонним бор истасанг баҳам кўришим мумкин дейдилар.
Бола: - Раҳмат, мен рўза тутганман, ўзингиз еяверинг, - дейди. Ҳазрати Умар:- У ҳолда мен учун қуйларингдан бирини соғиб кел, нонимни сутга ботириб ейман, - дейдилар. Бажонидил, бироқ қўйлар меники эмас, деб жавоб берди бола. Улар ҳов нариги қишлоқ одамларининг қўйлари.
Ҳазрати Умар болани синаш учун шипшидилар.Менга қара ўғлим, у қишлоқ бу ердан анча олисда экан. Менга сут берганингни ким кўриб ўтирибди?
Ҳозиргина мулойим жавоб бераётган кичик чўпон қўлидаги таёқни кўтариб Ҳазрати Умарга қарата ўқталди. Ҳа қўйларнинг эгалари узоқда, аммо Парвардигор қаерда?! У барча ишлардан ҳабардор. Бу манзара қаршисида Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) Яратганга ҳамду санолар айтиб, кўнгиллари таскин топди.
Ўша даврнинг, саодат асрининг ёш фарзандлари ҳам олимлар каби тақволи эдилар. Улар ирфоний шуурни худди катталар каби қалбларга жо қилишган эди. Бу кичик чўпон эса ҳам бўри, ҳам қўзичоқ бирга истиқомат қилган адолатпеша халифа Ҳазрати Умар даврининг бир вакили эди. Илохим Аллоҳ таоло фарзандларимизни ана шу чўпон боладек, шуурли, ҳалол ва пок виждонли, Ватан ва миллат тароқиятига ўз ҳиссасини қўшишга ноил айласин.
(манбалардан фойдаланилди).
Армижон жомеъ масжиди имоми: О. Найимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш