Аёл эрининг молидан эҳсон қилса бўладими?
Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар аёл хонадонининг таомидан исроф қилмаcдан садақа қилса, унга инфоқи учун ажр бўлади. Турмуш ўртоғига касб қилгани учун ажр ёзилади. Хазиначи учун ҳам ўшанинг мислича (ажр) бўлади. Ҳеч бирларининг савоблари бошқалари сабаб камайтирилмайди”» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Аёл эрининг молига омонатдор. Уйидаги барча нарса турмуш ўртоғининг мулкидир. Фақат унинг рухсати билан бирор нарсани тасарруф этиши (бериши, сотиши, ишлатиб юбориши) мумкин.
Бироқ аёл ўзига тегишли бўлган, масалан, эри “бу сенга”, деб берган, ё одатда аёлларга тегишли ёки эрнинг норозилигини келтириб чиқармайдиган нарсани садақа қилса бўлади. Лекин аёл эрининг хасис эканини билса ва рози бўлишидан шубҳа қилса, у ҳолда садақа бериши ҳаром. Бундай ҳолларда эр-хотинлик ришталарига путур етмаслиги керак.
Ҳадиснинг зоҳиридан аёл эрининг рухсатисиз садақа бериши мумкин, деган маъно тушунилмайди. Балки аёл садақаси туфайли ажр олиши айтилмоқда. Имом Хаттобий бундай дейди: “Ҳадис эрнинг одатий ҳолда аёлига меҳмонларни таомлар билан сийлаши, йўқсил ва фақирларга садақа улашишига буткул рухсат берганини баён этмоқда. Шариат эрни ҳам аёлни ҳам (эрининг мулкидан исрофсиз) садақа беришга ундайди”.
Навоий шаҳар отинойиси Маҳмудова Гулчеҳра.