ҲАЁТДА МАҚСАДЛИ ЯШАЙЛИК.

11-02-2023, 18:43 admin Мақолалар 212

ҲАЁТДА МАҚСАДЛИ ЯШАЙЛИК.
Бизга Исломни неъмат қилиб берган Аллоҳга хамду -санолар ва Оламларни нурга тўлдирган Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду -саловатлар бўлсин! 2023 йил 6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар Қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олганларни, катта талофатлар кўрилгани муносабати билан.Дўст ва қардош турк Халқинг ушбу қайғусига ўзбек ҳалқи, чин қалбдан шерик эканини билдириб, ҳамдардлик билдирамиз .Бизнинг Вилоятимиз Навоийнинг барча, масжидларида, ҳар бир ҳожилар, Имом хотиблар, отинойиларнинг уйларида хатми Қуръон тиловатлари давом этмоқда. Бу фалокат оқибатида вафот этганларга Аллоҳ таолодан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига сабр-матонат ва жабрланганларга офият тиланмоқда.Ҳар сонияда бу дунёни кимдир тарк этади. Ушбу навбатда биз ҳам бормиз, лекин ўзимиз англамаймиз. Биздан олдин қанча инсонлар борлигини ҳам билмаймиз.Охирги навбатга ҳам ўта олмаймиз, навбатдан ташқаридан ҳам чиқа олмаймиз.Навбатдан қочишнинг эса иложи йўқ.Навбатда турар эканмиз, Ҳаётда мақсадли яшашимиз, Аллоҳни рози қилишимиз.Умримизни қадрлаб, ундан унимли фойдаланишимиз, Эътиқодли бўлишимизни, ибодатларни маҳкам тутишимиз.Инсонларга яхшилик қилишимиз ва энг кераклиси охират диёримизни обод қилишимиз шартдир.Зилзила, ер силкиниши Аллоҳ таолонинг белги, оятларидан бири бўлиб, бандаларга охиратни эслатиш, аламли азобдан огоҳлантириш ва уларга заифликларини сездириб қўйиш учун содир бўлади. Инсон ер силкинган пайтида заифлигини, ожизлигини. Аллоҳ таолонинг ёрдамига муҳтожлигини ҳис қилиб, ўзини англаб, янада ҳушёрроқ бўлиб, солиҳ амалларни кўпайтиришни, Аллоҳни кўп зикр қилиб, хатоларидан тавба қилиши керак. Аллоҳ барчамизни ўзи паноҳида асрасин!!! Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш