Самарқанд вилояти уламолари Метрополитен қурилишида вафот этганларнинг оилалари ҳолидан хабар олдилар

25-12-2019, 08:05 admin Янгиликлар 756

Самарқанд вилояти уламолари Метрополитен қурилишида вафот этганларнинг оилалари ҳолидан хабар олдилар
18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида 6 нафар юртдошларимиз қурбон бўлган эдилар.
Уларнинг икки нафари Самарқанд вилоятидан бўлиб, улар Оқдарёлик Ихтиёр Раҳматов ва Пастдарғомлик Зариф Каримовлардир. Ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ва вилоятдаги бир гуруҳ уламолар мазкур хонадонларда бўлиб, марҳумларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Самарқанд вилояти уламолари Метрополитен қурилишида вафот этганларнинг оилалари ҳолидан хабар олдиларҚуръон тиловати қилиниб, Яратган Парвардигордан ҳалок бўлганларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўралди. Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларининг мусибатларига шерик эканликларини билдирган ҳолда уларга сабру жамил тилаб, ўтганларнинг ҳақларига доимо дуода бўлишларини билдирдилар.
Манба: Muslim.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш