НАВОИЙНИ АНГЛАШ.

9-02-2023, 21:36 admin Мақолалар 168

НАВОИЙНИ АНГЛАШ.

Ҳазрат Навоий инсоният тарихида ўчмас из қолдирган ноёб шахслардан биридир. У- Қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ, тасаввуф, шеърият, адабиёт, тилшунослик, фалсафа ва бошқа илмларни эгаллаган забардаст аллома. Олам сир-синоатларини Навойичалик англашга уринган шоир кам бўлса керак. Навоий сўз мулкида султон, авлиёлар учун муршиди азиз, шоир ва давлат арбоби сифатида дунё аҳли муҳаббатини қозона олди.
Ҳазрат Навоий умрини эл манфаати, халқ турмуш фаровонлиги учун фидо қилди. Умрини қарийб ярмини халқ хизматига бағишлади. Умри давомида обод юрт ва фаровон турмуш куйчиси ҳамда тарғиботчиси сифатида яшаб ўтди.У зот 4 мадраса, 16 кўприк, 11хонақоҳ, 9 ҳамом, 19 ҳовуз, 53 работ, 25 масжид бунёд эттирган. Қанча қанча йўқсил, бева-бечораларга ҳомийлик қилган.
Одамий эрсанг,демагил одами.
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.
Шунча бойлиги бўла туриб ҳамиша хокисор бўлган ҳазрат Навоий ўзининг шоҳ байтларида улуғланган комил инсон намунаси эмасми? Сўзи билан амали мос келган инсон бўлиш ҳамманинг қўлидан келавермайди.
Навоий ғазалларини ўқиган инсонда одоб-ахлоқ, комиллик, ўзликни англаш, ватанпарварлик тушунчалари, дўстлик ва хиёнат, кўролмаслик ва бахиллик орқали кишиларга зарар келтириш мумкинлиги ҳақида яхшилик, эзгулик, ақл-идрок доим ғолиб бўлиши ҳақида тушунчаларга эга бўласиз.
Улуғ шоир кўпроқ вақтини Қуръони карим, тавсир ва ҳадиси шарифлар мутоалаасига бағишлаган.Шунинг учун Навоий асарлари мумтоз анъанага мувофиқ Аллоҳга ҳамду сано, Пайғамбаримизга саловат,тўрт улуғ саҳобага мақтов ва асар кимга бағишлаган бўлса ўша зотга тазкира ва таъриф билан бошланади.
Навоий диний мавзуларда "Арбаин"," "Вақфия"," Муножот", "Сирож ул-муслимин" каби асарларни ёзган. "Арбаин" асари мусулмонлар учун зарурий қўлланма ва тарбиявий манба бўлган ҳадислар шарҳига бағишланади. "Лисон ут- тайр" достонида пайғамбаримиз с.а.в. ҳамда у зотнинг дўстлари Абу Бакр Сиддиқ мисолида чин дўст қанақа бўлиши лозимлигини кўрсатиб берган.Навоий асарларини ўқиган ўқувчи бу сиймолар ҳаётидан ибрат ва тарбия олади.
Навоий ижоди уммонга қиёс. Ўзбекман деган ҳар бир инсон бу уммон дурларидан баҳраманд бўлиши шарт.
Навоийни тушуниб ўқиган авлоддан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Унинг асарлари ҳамиша комилликка, эзгуликка чорлайди, ёмонликлардан қайтаради. Буюк мутафаккир асарлари ёшу қари учун бирдай фойдали.

"Хомработ" МФЙ отинойиси
Норова Шаҳзода.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш