Интернет тармоғидаги фитналардан сақланинг!

24-08-2021, 22:54 admin Мақолалар 378

Интернет тармоғидаги фитналардан сақланинг!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Азизлар, бугун сизлар билан кейинги кунларда долзарб мавзулардан саналган Интернет тармоғидан ножўя фойдаланиш таъсири ва интернетда фирибгарлик қилаётган баъзи шахслар ҳақида фикр юритмоқчиман. Ваҳоланки, “Интернет яхшими ёки ёмонми?”, “ижтимоий тармоқлар оқми ёки қорами?” каби саволларни муҳокама қилиш давридан аллақачон ўтиб бўлдик. Энди вақтни йўқотмасдан ҳар бир жабҳа учун улардан оқилона, рационал фойдаланиш йўлларини излашимиз керак.Бугунги кунда фирибгарлик, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш жиноятлари кўпайиб кетмоқда. Одамлар фирибгарларнинг гапларига дарров чув тушиб, алданиб қолмоқдалар.Интернет тармоғида баъзилар,обрўли, тақводор инсонларнинг ҳам шаънига доғ туширадиган номақбул ишларни қилаётганлари сир эмас.Шариатимизга кўра, ҳар бир мусулмоннинг шаъни ва обрўсини тўкиш – худди қонини тўкиш ёки молини ўзлаштириш каби, бошқа мусулмон учун ҳаромдир! Қолаверса, Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак ҳадиси шарифларидан бирида шундай деганлар:
яъни: “Жаброил алайҳиссалом мени осмонга олиб чиққанда бир қавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, у билан юзлари ва кўксиларини тимдашар эди. Мен: “Эй Жаброил, булар кимлар?” – деб сўрадим. Шунда: “Улар одамларнинг гўштини еб, уларни ғийбат қилиб, обрўларини тўккан кимсалардир”, – деб жавоб берди” (Имом Абу Довуд ривоятлари)
Баъзи инсонларнинг соддалигидан,ишонувчанлигидан фойдаланиб, фирибгарлик билан шуғулланувчилар топилади. Аслида, динимиз ҳар бир ишда тўғри сўз бўлишга тарғиб қилган. Тўғри сўзликнинг самараси ўлароқ – Аллоҳ таоло банданинг барча ишларини тўғирлаши ваъда қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади
яъни: “Эй, мўминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар. Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди” (Аҳзоб сураси 70-71 оятлар).
Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарликларни шартли равишда иккига бўлиш мумкин:
Молиявий фирибгарлик.
Кейинги пайтларда халққа хизмат қилиб келаётган кўплаб хайрия фондлари “соя”сида одамларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, алдов йўли билан ҳаром мол тўпловчилар ҳам кўзга ташланиб қолмоқда. Масалан, ёлғондан бирор бемор кишининг суратини қўйиб, ёрдам сўралади ва пул ташлаш учун карталар жойлаштирилади. Бунга ишонган кишилар карталарга пул жўнатишади. Шундай қилиб холис кишиларнинг маблағларини фирибгарлар ўзлаштирадилар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, цивилизациянинг бугунги босқичида нафақат одам, ташкилот ёки компания, балки мамлакатнинг тақдири ҳам унинг медиа макондаги имижи билан бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда. Биз ҳар бир маълумотни ҳар бир воқейликни чуқур мулоҳаза қилиб ўрганайлик, зеро динимиз ноҳақлик ва фитнани, фирибгарликни қоралайди.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З. Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш