Фирибгарлардан огоҳ бўлинг

30-09-2022, 23:02 admin Мақолалар 275

Фирибгарлардан огоҳ бўлинг
Ҳар бир мусулмон учун ҳалоллик, самимият, ваъдага вафо энг олий хусусиятлар бўлиши керак. Мусулмон жамиятининг аъзолари тақводорлик, садоқат ва содиқлик билан ажралиб туриши керак. Ёлғон ва фирибгарлик, исломий жамиятга бегона бўлган фазилатлардир. Мусулмонлар орасида айғоқчилар, хоин ва ёлғончилар учун жой йўқ.
Ёлғон ва фирибгарлик ҳар икки дунёда ҳам инсон учун шармандалик, гуноҳлар энг ёмонлари ҳисобланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (СAВ) мусулмонлар орасида ҳам бир қатор фирибгарликлар бўлишини истисно қилмадилар, лекин фирибгарлар қиёмат кунида хоинлик байроғи билан тириладилар, деб айтдилар. Унинг тили "хоинман" деб қичқиради ва қолганларни эътиборини қаратади.
Ҳадисда айтилади:
“Ҳар бир фирибгарда қиёмат кунида хоинлик ёрлиғи бўлади. Муслимлар у ҳақда: «Бу Шайтоннинг хоинидир», дейишади" (Саҳиҳ ал-Бухорий).
Қиёмат кунида фирибгарлар (ёлғончилар) Пайғамбаримизни учратганда уларнинг аҳволи оғирлашади. Уларнинг гуноҳи шунчалик оғирки, улар илоҳий раҳм-шафқатдан маҳрум қилинадилар. Мусулмон киши барча ёлғонлардан устун бўлиши ва ҳар қандай шаклдаги риёдан еҳтиёт бўлиши керак. Муқаддас Ислом дини — адолат дини. Муқаддас динимиз Ислом мусулмонларга ёки мусулмон бўлмаганларга нисбатан алдашни ва фирибгарликни мутлақо тақиқлайди.
Aчинарлиси шундаки, шунча воқеалардан кейин ҳам фирибгарлик жинояти ёхуд фирибгар ва ё товламачи қармоғига илинаётган ватандошлар сони камайиб қолаётгани йўқ. Қолаверса, тараққиёт юксалгани сари фирибгарликнинг янгидан янги турлари ҳам қайд этилмоқда. Aхборот технологиялари, интернет орқали амалга оширилаётган фирибгарликлар ҳам кўп учраяпти. Сўнгги 20 йилликларнинг яна бир фирибгарлиги – бу фарзандининг олий ўқув юрти талабаси бўлиши орзусидаги ота-онага нисбатан қилинмоқда. Фуқаролар пулларини ўз қўллари билан олиб келиб беради. Улар йенгил бойиб кетиш, мулкка эгалик қилиш мақсадида шундай ҳаракатларни содир этишади. Фирибгарлар маълум бир соҳани эгаллаб, билимга эга бўлишади. Шунингдек, уларда актёрлик қобилияти ҳам бўлади. Шу сабабли фирибгарлик ақлли жиноятлар турига кириб, уни ақл-заковатли инсонлар содир этади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда фирибгарликка қарши курашяптилар. Бугун бозорларда буни мисолини кўп кўрамиз. Масалан, растага чиройли анорларни териб қўйишади, унинг тагида бошқа анор туради. Фирибнинг ҳар қандай тури ҳаром бўлиб, ман қилинган. Чунки фирибгарликда бир томон фойда топса-да, иккинчи томон зарар кўрмоқда. Динимизда эса зарар бериш ҳам йўқ, зарар кўриш ҳам йўқ. Aллоҳ Қуръони Каримда: «Молларингизни ўзаро ораларингизда ботил йўл билан йеманглар», – деган. Ботил йўлга барча ҳаром ишлар: алдов билан тортиб олиш, ўғрилик, қимор, рибо, судхўрлик кириб кетади.
Биз ризқимизнинг манзилини билмасак-да, ризқимиз бизнинг манзилимизни яхши билади. Фирибгарликка ҳеч ҳожат йўқ. Хўш, фирибгарларнинг ўзлари ҳам ўзларини «фирибгар» деб билишадими, тан олишадими? Йўқ, албатта. Уларнинг ҳеч бири қилмишини тан олмайди, аксинча, мақсади одамларга ёрдам бериш бўлганини таъкидлашади.
Биз жамият сифатида мақсадга кимнидир алдаш ёки қайсидир фирибгарга мурожаат қилиш билан эмас, мушкул ва мураккаб кўринса-да, ҳалол меҳнат орқали эришишни тарғиб қилишимиз, фарзандимизни тўғри йўналтиришимиз лозим.

Навбаҳор тумани
Ок олтин маҳалла
отинойиси
Ҳакиева Ойсара


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш