ҳалол савдо баракаси

30-01-2023, 17:18 admin Мақолалар 172






Навбаҳор тумани
Ок олтин маҳалла
отинойиси
Хакиева Ойсара








ҳалол савдо баракаси
Банданинг ризқи кеч қолиши мумкин, лекин адашиб кетмайди. Бировнинг ризқи бошқа бировга ўтиб кетмайди. Ўша ризқ келиши бандани ҳаромдан топишга йетакламаслиги керак. Бугун шу нарса рўй бермоқда. Ҳалол ризқини озгина нотўғри тушунча билан, қаноатсизлик, инсофсизлик билан ҳаромга айлантириб қўйиш кўзга ташланмоқда айрим савдогарлар мисолида. Савдогарлик шарафли касб – пайғамбарлар касби.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам тожир бўлганлар ва бунда бошқаларга ўрнак бўлганлар. Тижоратчи фойда кўриш билан бирга, зарар кўриш эҳтимолини ҳам бўйнига олади. Шунинг учун Ислом тижоратни ҳалол қилди. Шунинг учун Aллоҳ рибони ҳаром қилди. Чунки, рибода куйиб қолиш йўқ. Судхўр доим фойдада бўлади, иккинчи томон зарарда бўлади.
Ислом дини савдо сотиқда ҳалол бўлишликни тарғиб этади. Аллоҳга беадад шукрлар айтамизки, юртимиз мустақиллиги шарофати ила бозор иқтисодиёти жорий бўлди. Авваллари ҳатто ўзимизнинг миллий ҳунармандчилигимиз маҳсулотини ҳам эркин холда бозорга олиб чиқа олмасдик. Тижоратчи, тадбиркорнинг номини “чайқовчи” деб камситилар эди. Мана энди савдо-сотиқ ишларимиз эмин эркин, тижорат учун ҳатто бемалол қатнаш имконияти туғилди. Катта ва кичик тадбиркорларнинг эркин фаолияти учун ҳукуматимизнинг қатор қарорлари чиқиб турибди. Бунга фақат шукр қилишимиз ва ўзаро муомалаларимизда адолатли ҳамда инсофли бўлишимиз даркор.
Савдо молининг айби бўлса, уни харидорга айтиб сотиш керак, айбини кўриб туриб олса, ўзининг иши. Демак, савдода алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонга хос ахлоқ доирасидан чиқарар экан. Бозорда шеригининг ширин анорини кесиб кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганлар; сигирини бир икки кун соғмасдан, елинини шишириб, бозорга олиб чиқадиганлар; қазига гўшт тайёрлашда сув сепиб, намлаш эвазига оғирлигини ошираётганлар; килодан, литрдан уриб қолишнинг янгидан янги усулларини ихтиро қилаётганлар; қўйингки, инсон боласининг ақлига сиғмайдиган нарсалар, ҳийла найранглар ҳаётимизнинг бозор ва савдо сотиқ билан боғлиқ қисмини қамраб олаётгани бу иллатлар доираси кенгайиб бораётганидан далолатдир. Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қасам ичиш савдо молини ўтказувчи, баракани ўчирувчидир” дедилар”. (Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд). Имом Муслимнинг ривоятида: “Савдода кўп қасам ичишдан ҳазир бўлинглар. Чунки у ўтказади ва ўчиради”, дейилган.
Бозор оралар экансиз, баъзи савдогарларнинг молини ўтказиш учун ёлғон сўзлашларини, ҳатто қасам ҳам ичаётганларини, кўпинча эса, харидорлар уларнинг қасамига ишониб, молларини сотиб олишаётганларини ҳам кўриб қоласиз. Ёлғон гап ёки қасам билан молини сотган савдогар савдоим юришди, деб хурсанд бўлади. Аслида эса, ёлғон гапиргани, ёлғон қасам ичгани учун молининг баракаси учганини билмайди. Миқдор кўпайгани билан баракаси бўлмаса, нафақат фойда камаяди, балки бошқа томондан балолар ҳам келиб қолади.
Бир киши ўзига мулк бўлмаган нарсани сота олмайди, ҳадя қила олмайди, ижарага қўя олмайди. Шунингдек, шариат бўйича сақлаш ва манфаатланиш мумкин бўлмаган ҳаром ичимликлар ёки чўчқага ўхшаш нарсаларни муомалага қўя олмайдилар.
Пайғамбар с.а.в. айтдилар: “Бир киши алдов билан бировнинг ҳаққини олса, Аллоҳ уни жаҳаннамга дохил қилади ва жаннатдан йироқлаштиради” дедилар. Шунда бир киши: “Эй Аллоҳнинг Росули! Агар у ҳақ қийматсиз арзимас бир нарса бўлсачи?” деб сўради. Пайғамбар с.а.в.: “Ҳатто мисвок дарахтидан бир шоҳ парчаси бўлса ҳам”, деб таъкидладилар.
Ислом шариатида ҳалоллик муҳим ўрин тутиб, у инсон умри хотиржам, осойишта ва фаровонлик билан ўтишига гаров, десак муболаға бўлмайди. Ҳалоллик бу инсон табиатидаги энг гўзал туйғу бўлиб, айнан мана шу туйғу орқали ўзгаларнинг меҳр-муҳаббатини қозонади. Инсонлар бир бирлари билан ўзаро алоқалар вақтида бошқаларининг ҳақларига тажовуз қилмасликлари лозим.
Мусулмон одам доимо карамли, саҳоватли бўлиши керак. Айниқса олди-сотди ва ҳақ талаб қилиш пайтида, мумсиклик қилиб, тийиннинг устида етти думалаб туриб олиш барака келтирмайди. Балки саҳийлик сотувчидан оз-моз нархидан ўтиб бериши, олувчидан маҳсулотни пасга урмай меъёрида олиш Аллоҳнинг раҳматига, хайр-баракага сабаб бўлади.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш