"Хонадонимиз баракаси."

13-12-2021, 13:48 admin Мақолалар 471

"Хонадонимиз баракаси."

Хонадонимизга инадиган бараканинг асосий омили, шубҳасиз, луқмамиз ҳалолликдандир.Барча жонзотларнинг ризқини Аллоҳ таоло белгилаб, тақсимлаб қуйган. Ҳеч бир махлуқот тақдирига битилган ризқидан ортиғини ҳам, камини ҳам олмасдан дунёдан ўтмайди.Аввало нима нарсалар ҳалол эканини, билиб олайлик, сув, сут, мева сувлари каби ичимликлар, нон, мева, полиз экинлари, Аллоҳнинг исми айтиб суйилган ҳалол хайвонлар гўштлари каби таомлар.Рухсат берилган кийимлар ва никоҳга олинган шахслар кабилар халолдир.Қолаверса, ушбу нарсаларга эга бўлиш ишончли, шариатда рухсат этилган йўлдан бўлиши керак.Мусулмон одам учун ҳалол нарсани талаб қилиш, ҳалолдан мол мулк фарздир.Бу хусусида Куръони каримда бир қанча оятлар бор.Бақара сурасининг 168-оятида Аллоҳ таоло ,,Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз!Албатта, у сизларга аниқ душмандир" деб огоҳлантиради. Имом Аҳмад рахматуллоҳи алайҳ бундай деган Тўрт нарса сенда бўлса, бахтиёрсан:
1)омонатни эхтиёт қилган бўлсанг
2)сўзингга ёлғон аралаштирмаган бўлсанг.
3)Гўзал ахлоқли бўлсанг,
4)луқмангни ҳалол йўл билан топган бўлсанг!
Фарзандларга едирилаётган луқма уларнинг корнини туйдирса -да, бироқ унинг яхши ёки ёмон таъсири вақт ўтиб юзага чиқади. Агар ризқ ҳалол йўл билан топилса фарзандлар тарбияли ота-онанинг ҳаққини адо этадиган бўлиб улғайишади. Агар луқма ҳаром бўлса, уларнинг тарбиясига қанчалик катта эътибор қаратилмасин, барча саъй -ҳаракатлар бесамар кетади. Олимлар: "Ким ҳалол луқма еса, Аллоҳга итоатли бўлади. Ҳаром луқма еган кимса эса, Парвардигорга осий бўлади" деганлар.Энг улуғ зотлар саналмиш пайғамбарлар ҳам ўз ризқларини ҳалол пешона терлари билан топганлари, яъни касб-ҳунар билан шуғулланганлари барчамиз учун буюк ибратдир.

Кармана тумани "Варқ"мфй отинойиси Нарзуллоева Зулайхо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш