САВОЛ: - Ассалому алайкум! Бир фирибгар инсоннинг қилмиши оқибатида менга ҳамда оиламга зарар етди. Ҳозирда мен ва оиламга етказган зарарича унга ҳам зарар етказсам жоизми?
ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом!
Жоиз эмас. Мол-мулкингизни тортиб олган бўлса, ўшанча мол-мулкни олишга ҳаққингиз бор. Ундан аввал бирор илмли инсон ҳузурида ҳолатингизни унга баён қилинг. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади :
الشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌ فَمَنِ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُواْ عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُواْ اللّهَ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ
194. Ҳаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир.
Ояти каримадаги «Ашшаҳрулҳарому» деб келган таъбирни «ҳаром ой» деб таржима қилдик. «Ҳаром ой» дегани «уруш ҳаром қилинган ой» деганидир. Аллоҳ таоло Ҳарами шариф ҳудудини тинчлик-омонлик макони қилиб қўйганидек, Зулқаъда, Муҳаррам ва Ражаб ойларини тинчлик-омонлик замони қилиб қўйди. Ушбу ойларда уруш қилиб бўлмайди. Жоҳилият аҳли ҳам бу ҳукмга қаттиқ риоя қилар эдилар. Улар йил давомида турли баҳоналар топиб, бир-бирлари билан қирпичоқ бўлиб урушсалар ҳам, (уруш) ҳаром қилинган ойлар келиб қолса, таққа тўхтаб қолар эдилар. Ҳатто ўша ойларда отаси ёки боласини ўлдирган одам олдидан ўтса ҳам, унга тегмас эдилар. Аммо мушриклар Набий алайҳиссалом бошлиқ мусулмонлар Мадинаи Мунавварадан Зулқаъда ойида – уруш ҳаром қилинган ойда умрага келганларида, уларнинг йўлларини тўсдилар ва уруш қилмоқчи бўлдилар. Ушбу ояти карима уларнинг тараддудларига жавоб бўлиб келди.
«Ҳаром ойга ҳаром ой», яъни ким уруш ҳаром қилган ойнинг ҳурматини бузса, унга бу ой берган ҳурматлар бекор қилинади. Агар у бу ойни ҳурмат қилмай, уруш бошласа, унга қарши уруш қилинади.
«Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор», яъни ҳаром қилинган нарсани ким қандай бузса, унга ўшанга яраша жазо берилади, ундан қасос олинади.
Мусулмонларга қарши уруш очиб, ҳаром қилинган нарсани бузиб, тажовузкорлик қилганлардан ўч олинади. Аммо ўч олишда маълум чегара бўлиб, мусулмонлар ундан чиқмайдилар. Қилган душманлигига яраша жавоб қилинади, ошириб юборилмайди ёки камайтириб қўйилмайди:
«Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг».
Албатта, бу ишларни амалга ошириш қийин, айниқса, душманлик қилиб, аччиқни чиқарган одам билан бўладиган муомалада. Шунинг учун ҳам тақво зарур. Аллоҳдан қўрқадиганларгина бундай улкан ишни амалга оширишлари мумкин. Шунинг учун ҳам оятнинг охирида:
«Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир», – демоқда.
Эътибор берадиган бўлсак, нафақат Аллоҳга ибодат қилганда ёки одамлар билан муомала қилганда, балки душман билан урушаётганда ҳам тақво зарур экан. Аллоҳ таоло уруш ҳақидаги ояти каримани ҳам тақвога амр қилиш билан якунламоқда. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати